Жигар касаллиги сабабли қийналиб келаётган Шовотлик фуқарога ёрдам кўрсатилди
Хоразмда ижтимоий аҳволи оғир, ногирон ва сурункали касаллиги бор "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Биргина, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси орқали жорий йилнинг ўтган даврида ана шундай оилаларга 3 миллиард 383 миллион сўмлик саховат ёрдамлари кўрсатилди.
Шу ишларнинг ўзвий давоми сифатида, куни кеча Шовот туманининг "Янги-бўрлоқ" маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, "Темир дафтар" руйхатига киритилган Х.Отажоновга жигар алмашинуви оператсияси учун халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг қарорига асосан, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, унинг вилоят бўлими хузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 50 миллион сўм ажратилди.
Бу каби хайрли ишлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида изчил давом эттирилмоқда.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқаруви матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш