Очиқ мулоқот ўтказилди
Урганч шаҳрида вилоят ҳокими Ж.Рахимов иштирокида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари илари юзасида мутасадди ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, мулоқот давомида мавзу юзасидан жамоатчилик вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар тингланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш