Click to listen highlighted text!
Бугун 25 декабрь  Узбекистан Республикаси Президентининг Хонка тумани Халк кабулхонасида туман хокими О. Жуманазаровнинг фукаролар билан кабули булиб утди.  Килинган жами 35 та мурожаат юзасидан тегишли топшириклар берилди. Иш билан таъминлашда ердам сураган олти нафар фукарога бандликка кумаклашиш маркази тез кунда чора куришини, турар жойга эгалик хукуки белгилаш, турар жойни кадастрлаш, даволаниш учун моддий ердам ва ордер масалалари уз жойида хал этилиши белгиланди. Пахта йигим теримидаги пулларини ундириб берилишида ердам сураб келган турт нафар аелнинг мурожаати юзасидан бу ишни пайсалга солиб юрган фермер хужалиги рахбарига тегишли чоралар курилиши ва теримчиларнинг пулларини тез кунда ундириб берилиши таъкидланди. Баркамоллик махалласи. Мехнатобод кучасида яшовчи фукаро Мумин Юсуповнинг бозор худудидаги йулни ободонлаштиришда хомийлик ердами курсатиши ва  шу жойдан машиналар туриши учун шохобча куриш ташаббусини куватлаб, бу масалани урганиб чикиш учун туман йул идораси хамда адлия бошкармасининг рухсатларини олиш юзасидан тегишли жавоблар такдим этилди.

Файлни юклаб олиш: 618k.pdf [71,16 Kb] (Юклаб олишлар сони: 16)

Ҳар бир касб эгалари иш фаолияти билан шуғулланар экан, ўша соҳага оид кўникмаларга эга бўлиши, касбга доир қоидаларни тўлиқ ўзлаштириши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши зарур. Айниқса, электр энергияси соҳасидаги мутахассислардан бундай кўникмалар қаттиқ талаб қилинади. Зеро, ҳар дақиқада бахтсиз ходисалар рўй бериши мумкин. 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан барча шахар ва туман электр таъминоти корхоналаридан келган  30 та усталаридан  иборат     гуруҳларга электр қурилмаларининг ишончли ишлаши, ишчиларга беҳатар, хавфсиз иш услубларини ўргатиш, электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш меъёрлари бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар давомида усталарга соҳага оид кўникмалар, иш жараёнида бажарилиши шарт бўлган хафсизлик қоидаларига алоҳида таъкидланди.
Хавфсиз бехатар иш жойини ташкил этиш, юқори савияда электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш жараёни мукаммал тарзда қайта ўргатилди. 
 Яна бир долзарб масала  айниқса, қишнинг совуқ, ёғингарчиликли кунларида истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб беришда асосий муаммоларлардан бири трансформаторларнинг яхши ҳолатда ишлашидир. Бунинг учун жамият ходимлари йил давомида ҳудудлардаги трансформаторларнинг таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Шунга қарамай ўқув-семинарда усталарга трансформаторлар чўлғамини унга қўйилган талаблар, уларнинг ҳолатини даврий синаш, корхона марказий таъмирлаш устахонасида изоляция синови хизмати бўлимининг малакали ходимлари иштирокида амалий жиҳатдан қайта ўргандилар.
 Ўрганиш жараёнида ҳар бир усталар томонидан кўрсатилган техника хизматларини мустақил қайта такрорлаб берилиши, уларни олган кўникмаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлиги аниқ. 
Ўз касбини мукаммал эгаллаган инсонгина керакли мутахассис бўлиши, соҳа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Буни яхши билан жамиятнинг ходимлари ўз билим кўникмаларини янада ошириш йўлида изланмоқдалар. Бундай ташаббусларни корхона раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлаган ҳолда шароит яратиб бермоқдалар. 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.                                                                       


Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли гавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди. 
Айниқса Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги маҳсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари ҳўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига ўтказилаётган сайловларда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов 28-сайлов участкасида бўлиб овоз беришда иштирок этди.
___________________
Хоким области Ф.Эрманов с раннего утра посетил избирательный участок 28 города Ургенча и голосовал на выборах в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса, местных Кенгашей народных депутатов.


      Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4302-сонли қарорига асосан импорти юқори бўлган, ўзлаштиришга тавсия қилинган 99 та маҳсулот рўйҳати шакллантирилган. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу рўйҳатга 5 та қурилиш материаллари ҳам киритилган. Булар гулқоғозлар ва шунга ўхшаш девор қопламалари, қурилиш аралашмалари ёки бетонлар учун тайёр қўшимчалар, керамогранит, сантехника маҳсулотлари учун смесителлар, ёғоч-толали плиталар (ДСП, МДФ). 

Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Қўшкўпир туманидаги Незахос маҳалласида ўзининг навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда вилоят ва Қўшкўпир туманидаги тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулга нафақат қўшкўпирлик, балки барча туманлардан фуқаролар етиб келдилар. Уларнинг мурожаатлари эътибор марказида бўлиб, бирма-бир тингланди.
  -Неварам олий таълим муассасасида таҳсил олади, -дейди Незахос маҳалласида истиқомат қилувчи Олим Юсупов. –Неварамнинг шартнома пулини тўлашда қийналяпмиз. Моддий кўмак беришингизни сўрайман.
  Бундай мурожаат бир фуқаро томонидан билдирилган бўлса, бошқа фуқаролар томонидан ҳам йўлнинг таъмирланиши, ишга жойлашиш, турар жойга эгалик ҳуқуқини белгилаб беришдаги ва  уй-жой билан боғлиқ муаммолар айтилди.
  Шунингдек, фуқаро Умида Раҳматова томонидан ногирон болаларни даволаш мақсадида шифохона очиш истаги билдирилди.  Шу сабабдан  бинога зарурати борлиги айтилди. Озод Болтаев томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси ташкил этиш таклифлари айтилди. Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир муаммо ва таклифлар эшитилди.  Уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ берилди. Мурожаатларнинг кўпи шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Файлни юклаб олиш: 674k.pdf [366,25 Kb] (Юклаб олишлар сони: 19)

     Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Айниқса, Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги махсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда.
—  Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун Давлатимиз раҳбарига, ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди "Исломобод" маҳалласида яшовчи Зухра Маткаримова.
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.
Бозорга киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ходимлари томонидан текширувдан ўтказилгач, сотишга рухсат берилади.
Янги йил байрам ярмаркаси 2020 йилнинг 5 январ кунига қадар давом этади.


Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида 100 нафар курсантга мўлжалланган ва қайта таъмирдан чиққан замонавий ошхона биносининг тантанали фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Қувончли воқеа муносабати билан ташкил этилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, ҳарбий хизматчилар, марказ ўқитувчилари ва курсантлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ф.Эрманов ўз нутқида – “Ҳали биз, ҳарбий-маъмурий сектор сифатида жуда кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Бу борада жанговар-тактик машғулотларни ўтадиган жойларимиз, туманларимизда мудофаа ишлари бўлимлари ва бошқа объектларда кўп ишлар амалга оширилди, лекин қилиниши керак бўлган ишлар бор ва уларни давом эттирамиз” – дея таъкидлади.
Шундан сўнг округ қўшинлари қўмондони Д.Чориев марказда янгидан барпо этилган шинам, кўркам ошхона биноси ҳам янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг бўлганини таъкидлади. Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси бўйича фақат биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб келганини алоҳида эътироф этди ҳамда ошхона қурилишида меҳнат қилган фидойи қурувчиларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.