Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилоятида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

  • Qog'ozga chop etish

Бугунги кунда, Хоразм вилоятида жами 398минг 186 та шундан 258 минг 719 та аҳоли ва 6минг 828 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд бўлиб, уларнинг 265минг 547таси табиий ва 132 минг 639 таси суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда.

Сўнгги йилларда аҳоли сонининг прогрессив ўсиши ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳисобига истеъмолчилар сони йил бошига нисбатан 5фоизга, бунда аҳоли истеъмолчилари 11967тага (4%фоизга), улгуржи истеъмолчилар, жумладан йирик тадбиркорлик субъектлари 734 тага (1%фоизга) ортган.

Ушбу истеъмолчиларга, жорий йил январь-июль ойларида жами 675,5млн. уб метр табиий ва 11,96минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, соҳани рақамлаштириш ва модернизация қилиш натижасида 1,9млн.куб метр табиий газни иқтисод қилишга эришилди. 

Жорий йил бошидан истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажмлари ўртасидаги тафовут хажми бартараф этилиб, ушбу кўрсаткич
 2021 йилнинг мос даврида 12,7фоизни (171,2 млн куб метр) ва 2022 йилда 0,3фоизни (4,6 млн куб метр) ташкил этган, технологик йўқотишлар ҳажмини 2020 йилга нисбатан 59фоизга (13,5 млн кубметрдан 5,5 млн куб метрга ёки 2021 йилда 4фоизгача, 2022 йилда 20фоизгача) қисқартиришга эришилди.

Биринчидан, табиий газдан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда истеъмол маданиятини янада ошириш учун маҳаллабай тартибда истеъмолчилар билан тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилиб, 342та материаллар оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.

Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар газ жиҳозларига индивидуал тарзда хизмат кўрсатишга сафарбар этилган 157 та малакали ходимлар томонидан
 мингдан ортиқ истеъмолчилардаги маънан эскирган газ жиҳозлари ҳавфсиз, самарадорлиги юқори ва энергиятежамкорига алмаштирилиб, йиллик 1,041млн куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Иккинчидан, 421та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимлари (114та мактабгача таълим, 269та халқ таълими ва 38та соғлиқни сақлаш) ва 187та иқтисодиёт тармоқлари (185та иссиқхона хўжаликлари, 2та қурилиш материаллари) кўмир ёқилғисига ўтказилиб, йиллик 84,4млн куб метр табиий газ ҳажми бўшатилади.

Шунингдек, тизимда қайта тикланувчи энергия манабаларини жорий этиш орқали ўз эҳтиёжлари учун энергия ресурслар сарфи, яъни табиий газ 27минг метр кубга, электр-энергияси 24000минг кВт.соатга  қисқартирилди.

Учинчидан, ҳудудларга кириб келаётган табиий газ ҳажмларини ҳисоби янада такомиллаштириш учун туман ва шаҳарлари 47та йирик ҳудудларга ажратилиб, ҳудудларнинг кириш қисмига 239дона ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бугунги кунда, 2та туман ва шаҳарларда “онлайн” мониторинг қилиш имконияти яратилиб, таҳлиллар натижасига кўра ўтган даврда 2та ҳолатда
 31 минг куб метр табиий газни бехуда йўқотишларни олди олинди.

Бундан ташқари, 4,3км газ қувурлари ва 26дона газ тақсимлаш тармоқлари мукаммал таъмирланиб, реконструкция қилинди ҳамда 13,7минг ховли уйли хонадонлар газ таъминоти 2-босқичли тизимга ўтказилиб, технологик йўқотишлар ҳажми йиллик 1,7млн куб метрга қисқартирилди.

2023 йил якунига қадар амалга оширилаётган тарғибот ва модернизация тадбирлари, жумладан истеъмолчиларни муқобил ёқилғи турларига мослаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминланиб, табиий газ иқтисод ҳажми 91,3млн куб метрга етказилади ҳамда табиий газ тафовут ҳажмини 0,3фоизгача (4,6млн.куб метрга) ва технологик йўқотишлар ҳажмини 9фоизга (0,5 млн.куб метрга) қисқартирилади. 

Биринчидан, газ таъминоти филиалидаги 12та мутахассислар ва 6та махсус техникалар сафарбар этилган ҳолда, 16,0км янги газ тармоқлари қурилиб, мавжуд 14,5км газ тармоқлари таъмирланади ҳамда 30 минг ховли уйли хонадонлар газ таъминоти  2-босқичли тизимга ўтказилади.

Жумладан, шакллантирилган рўйхатга асосан 13та оғир тоифадаги маҳаллалардаги 6313та истеъмолчилар газ таъминоти яхшиланади;

Иккинчидан, ҳудуддаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи жами 462,7км газ қувурлари мавжуд приборлар, жумладан газ сизиб чиқишни аниқловчи 4та ускуна ҳамда 126та кўчма (портатив) газ анализатор ёрдамида  тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилади.

Учинчидан, туман ва шаҳарлардаги йирик ҳудудларга 242та ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунланиб, вазиятлар маркази орқали тўлиқ назорат қилиш тизими йўлга қўйилади;

Тўртинчидан, истеъмолчилар ўртасида энергиятежамкор технологияларни кенг жорий этиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик янада кучайтирилиб, табиий газдан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан истеъмолчибай ишлаш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳудуддаги 212 256та аҳоли ва 6 768та улгуржи истеъмолчилар газ жиҳозларига профилактик хизмат кўрсатилиб, ҳар бир истеъмолчи билан тушунтириш ишлари ташкил этилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, бугунги кунда табиий газга бўлган талаб ва эҳтиёжни инобатга олиб, табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилади.

Б.Джуманазаров,

                                                                “Ҳудудгаз Хоразм” ГТФ директори                        



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya