Очиқ мулоқот ўтказилди
Янгибозор туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачилов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.Унда тегишли ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда вилоятимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мулоқот давомида мавзу юзасидан жамоатчилик вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар тингланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиБош саҳифага қайтиш