Давлат грантларини ажратиш бўйича 3-танлови ( Қайта эълон)
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловини қайта
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш, аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш;
- Туризм ярмаркалари ва кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
- Оммабоп интернет ресурсларида воханинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;
- Экотуризм, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
- Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма-хиликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
- Маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш йўналишида ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда таъсирчан дастурларни амалга ошириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 27 июлдан 27 августача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39 / 62 228 45 43
Бош саҳифага қайтиш