Click to listen highlighted text!

Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги  “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация килиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари туғрисида”ги       ПҚ-3513-сонли қарорига асосан, Хоразм вилоятининг 4 та шаҳар ва туманларида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланидаган 5 та ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрелдаги 308-қарорига асосан  Хива туманида 1 та кичик саноат зоналари  ташкил этилди.


Халқ депутатлари  вилоят Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошқариб борди. 

Сессияда кун тартибидаги биринчи масала - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаси кўриб чиқилиб, тасдиқланди. 

Кун тартибидаги навбатдаги масала Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида олий таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р. Бабаев бошчилигида 2020 йил 31 январь куни Урганч Давлат Университети техника факультети ва Урганч автомобиль йўллари касб ҳунар коллежи талабалари  билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Транспорт бошқармаси фаолиятибилан таништириш мақсадида учрашув ўтказилди. 


Вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Хива туманида сайёр қабул ўтказди.

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги кўмагида Хоразм вилояти Янгиариқ ва Янгибозор туманларида Давлат хусусий-шериклик асосида ичимлик сув таъминотини ривожлантириш бўйича 2 та давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланди.
 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлари куч тузилмалари билан ҳамкорлигида Хоразм вилоятининг Боғот туманида аҳоли яшаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб ва махсус тактик ўқув машғулотларини ўтказишди.

Ўқув машғулотида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, Давлат хавфсизлик хизмати ва Чегара қўшинлари қўмондонликлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий бошқарув органлари ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этди.


Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган эди.
Бугун вилоятимизда 26 январь Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи К.Рахманов, хуқуқ тарғибот органлари раҳбарлари ва вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳамда ишчи ходимлари қатнашдилар.
К.Игамбергенов соҳа ходимларини байрам билан қутлар экан, мамлакатимизда иккинчи маротаба божхона органлари ходимлари куни кенг нишонланаётгани, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан қўшни давлатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб, бир неча йиллардан буён фаолияти тўхтатилган божхона постлари қайтадан ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётганлигини таъкидлаб ўтди.  
Шу билан бирга жорий йил 24 январь куни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида  2020 йилни — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши божхона органларига ҳам катта масъулият ва жавобгарлик юклашини, Давлатимиз томонидан божхона органларига қаратилган эътибор ва билдирилган ишончга божхоначилар садоқатли хизмати билан муносиб жавоб беришлари лозимлигини билдирди.
Шундан сўнг, байрам муносабати билан божхона ходимларига вилоят ҳокимлиги ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлари ҳамда  қимматбаҳо совғалари топширилди.



Жорий йил 24 январь куни интернет фойдаланувчиси Абдуллох Бекжонов facebook ижтимоий тармоғидаги “Бюрократия ва коррупция қурбонлари” номли норасмий саҳифага Хоразм вилояти бўйлаб қизамиқ эпидемияси тарқалди деган хабар тарқатган. Аслида эса Хоразм вилоятида қизамиқни эпидемиологик ва эмлаш жараёнлари таҳлили тизимли йўлга қўйилган бўлиб, вилоятда 2019 йил жами 5 нафар бемор ҳисобга олинган. Урганч шаҳрдан 2 нафар, Урганч тумандан 2 нафар, Қўшкўпир туманидан 1 нафар бўлиб, 2020 йил ўтган даврида 19 та қизамиқ касаллигига гумон қилинган беморлар тўғрисида бирламчи шошилинч хабарнома берилган.   Урганч шахридан 7 та, Урганч тумандан 8 та, Хива тумандан 2 та, Янгибозор туманидан 2 нафар бемор.  Хозирги кунгача вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасаруффидаги даволаш профилактика муассасалари томонидан қизамиқ касаллиги билан вафот этганлар ҳақидаги маълумот қайд этилмаган. 


Бугун, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамкорлигида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади.
Ҳар йили тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва кичик бизнесни ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси мунтазам равишда ўтказиб келинади.
Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг асосий мақсади – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай
шарт-шароитлар яратиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва кичик тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш.
Ярмарканинг муҳим вазифаларидан бири аҳоли ва ишлаб чиқарувчиларни саноат соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиб бориш орқали четдан импорт қилинаётган маҳсулотлар, бутловчи қисмларнинг маҳаллий корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, экспортни ошириш, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳисобланади.
Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг фаолияти йилдан-йилга ривожланиб, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик ташкилотлари ўртасида хамкорликни ривожлантиришнинг муҳим воситасига айланиб бормоқда.
Ярмаркада 150 дан ортиқ хоразмлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қўшни вилоятлар тадбиркорлари ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Вилоятдаги мавжуд бўш турган бино, давлат мулк обектлари ва ер участкалари тақдимоти ҳам тадбиркорлар эътиборига ҳавола қилинди.
2019 йилда мамлакатимизда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда саноат ярмаркаларини ўтказиш тартибларини такомиллаштириш борасида бир қанча муҳим ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2019 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга асосан www.cooperation.uz домени остида электрон кооперация Портали ташкил этилди. Мазкур Порталда тадбиркорлар ўз маҳсулотларини реклама қилган ҳолда, бизнес-хамкорлар топиш ва электрон тарзда тўғридан-тўғри савдо шартномалари тузиш, бошқа тадбиркорлик субъектлари билан кооперацион алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар. Бугунги кунга қадар электрон кооперация Портали орқали вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида умумий қиймати 184,5 млрд. сўмлик шартномалар имзоланган.
Электрон кооперация Портали тадбиркорлар учун бир қанча қулайликларни яратди. Хусусан,
•  Ўз маҳсулотини сотишда ёки ўзига керакли хом-ашё ва товарларни сотиб олишда бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳамда бюджет ташкилотлари билан электрон тарзда тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш;
•  Узоқ масофада жойлашган ҳаридор ёки сотувчилар билан исталган жойда интернет орқали шартномалар имзолаш;
•  Ўз маҳсулотини бутун мамлакат бўйлаб реклама қилиш;
•  Ўз ишлаб чиқаришини кенгайтириш учун бошқа тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш;
•  Ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган хом-ашё етказиб берувчиларни қидириб топиш ва бошқалар.
Шунингдек, 2019 йил 30 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 833-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Республикамизнинг барча вилоятларида ҳар 3 ойда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаларини ўтказиб бориш тартиби жорий этилди. Мазкур чора-тадбирлар, авваламбор тадбиркорларга қулайликлар яратган ҳолда, мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланишини кўзлаб амалга оширилмоқда.
Мазкур саноат ярмаркасида вилоятимизда олдиндан ривожланган соҳалар ҳисобланган енгил саноат, қурилиш материаллари саноати, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари билан бир қаторда янгидан ўзлаштирилган маҳсулотлар, хусусан, сув тозалаш ускуналари, маиший газ баллонлар, енгил автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари, қуёш батареялари, қуёш коллекторлари, қуёш батареяларида ишлайдиган кўча ташқи ёриткичлари, ҳар хил турдаги LED лампалар, спорт инветарлари, янги тур қурилиш маҳсулотлари ва бошқалар намойиш этилди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссиялари аъзолари, янги сайланган депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Парламент сайловлари натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Президентимизнинг шу йил 17 январдаги Фармонига асосан тайинланган.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов миллий парламентимизнинг янги сайланган ва Президентимизнинг Фармонига биноан тайинланган аъзоларини халқ вакили бўлишдек шарафи мақомга сазовор бўлгани билан самимий табриклади.

— Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги парламентидан халқимизнинг умиди катта, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева. — Буни ўтган йил охирида бўлиб ўтган сайловларда халқимиз катта ишонч билан ўз вакилини сайлагани мисолида яққол кўриш мумкин. Бу биз, депутатларга, умуман, парламент аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди. Халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш, Ўзбекистонимизнинг энг ривожланган демократик давлатлар сафидан мустаҳкам жой олиши учун, шубҳасиз, астойдил ҳаракат қиламиз. Бунинг учун инсон манфаатларини кафолатлашга, иқтисодий тараққиётимизни таъминлашга хизмат қиладиган тўғридан тўғри қонунларни қабул қиламиз ва уларнинг ижроси устидан самарали парламент назоратини ўрнатамиз.