Click to listen highlighted text!
  Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев томонидан вилоят ҳудудига кириб келаётган юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга блокпостларда яратилган шарт – шароитлар билан яқиндан танишди.

  Коронавирус инфекциясининг вилоятимизга кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш мақсадида, халқаро хамда маҳаллий юк ташувчи ҳайдовчилар вилоят ҳудудига кириш қисмида Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳодимлари томонидан хар бир ҳайдовчидан белгиланган тартибда лаборатор таҳлил олинмоқда.  Лаборатор тахлил натижалари ижобий кўрсаткичга эга бўлган ҳайдовчиларга вилоят ҳудудига кириш рухсат этилади.  Лаборатор тахлил натижалари салбий бўлган ҳолда, ҳайдовчи белгиланган тартибда карантинга олинади.

 Вилоят Транспорт бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳайдовчиларга карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Таҳлилий натижаларнинг жавобини кутиш вақтида ҳайдовчилар учун барча блокпостларда шарт-шароитлар яратилган. 

   Республика маҳсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “Сариқ” ва “Яшил” ҳудудларда белгиланган карантин талабларига риоя қилган холда йўналишсиз таксиларга ва автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган бўлиб, ҳозирда Хоразм вилоятидаги “Яшил” ҳудудларда 24 та автобус йўналишлари  фаолияти амалга оширилмоқда.


      Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси хамда Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда “Яшил” ҳудудларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобусларни коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида автобус салонига фақатгина тиббий ниқобларга эга йўловчиларни киритиш, ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан доимий  таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштирилиб борилиши, йўналишларининг якуний нуқтасида дезинфекция қилиниши назорат қилинмоқда.


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати 

 Ўзбекистон Республикасида коронавируснинг кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги 26- сонли баёнига мувофиқ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар тўлиқ тикланганлиги ҳамда 1 июндан бошлаб, карантин даврида рухсат этилган йўналишдаги авиақатновларда йўловчиларни ҳаво кемасига “шахмат” тартибида жойлаштириш талаби бекор қилинди.

  Мамлакатимизга коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора – тадбирларни ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осийишталигини таъминлаш мақсадида, Урганч шаҳар Транспорт прокуратураси ҳамда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч халқаро аэропортидаги карантин қоидаларига тўғри амал қилиниши юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда.

   Урганч халқаро аэропортида бугунги кунда йўловчилар учун барча шарт - шароитлар яратилган бўлиб, карантин қоидаларига амал қилинган холда, Тошкент-Урганч-Тошкент авиарейслари хафтасига тўрт маротаба амалга оширилмоқда. 

Камбағалликни қисқатириш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов ва сектор раҳбарлари бошчилигида ҳудудлар кесимида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланиб, уларни иқтисодий даромадини яхшилаш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида бир бошдан соғин сигир етказиб берилмоқда. 

Шунингдек, тумандаги камбағал оилаларда яшовчи ишга лаёқатли ишсиз фуқаролар аниқланиб, бугунги кун ҳолатига уларнинг 96 % доимий иш билан таъминланди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, вазирликлар, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, шаҳар ва туманлар халқ қабулхоналари раҳбарлари, сектор раҳбарлари, мутассаддилар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Барча фуқаролар карантин талабларига риоя этган ҳолда  олиб борилди. Барча шаҳар ва туманлардан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар мурожаатларининг ижобий ечими борасида йўл харитаси ва  аниқ муддатлар  белгиланди.

     Ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши ташаббуси билан ғалладан бўшаётган майдонларга озуқабоп такрорий экинлар экилиши ҳамда аҳолининг бундай маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, шу билан бирга, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд камбағаллик рўйхатига киритилган 1070 та хонадонларда яшаётган 234нафар ёшларнинг даромадини ошириш мақсадида Боғот тумани ҳокими О.Холбоев ёрдами билан «Ҳар бир ёшга 1 гектар» лойиҳаси доирасида ер берилиши режалаштирилди. Ушбу лойиҳа давомида «Ёшлар ойлиги» доирасида Боғот туманидаги ишсиз ёшларни камбағалликдан чиқариш бўйича кўплаб муаммоларга ечим топилади.


     Боғот туманидаги «Нурафшон», «Маънавият», «Қалажиққалъа» маҳаллаларининг МФЙ барча ходимлари давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан эълон қилинган 90кунлик июнь-август ойи ободонлаштириш ишларини кўтаринки кайфият билан бошлаб юбордилар. Ҳар куни эрталабдан маҳалладаги ҳар бир хонадонда бўлиб, «Обод хонадон», «Обод кўча», «Обод маҳалла»дастури бу́йича тушунтиришлар беришди ва ободончилик ишларида бутун маҳалла аҳлини «Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши»нинг Мурожаатномаси билан таништирдилар.


Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмат.

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг июнь ойи республикамизнинг барча ҳудудларида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинди ва ойлик доирасида қатор тадбирлар ҳамда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари вилоят қон қуйиш марказида оқ қон касаллиги ва кам қонлик билан оғриятган ёшлар учун “Эзгулик албатта қайтади!” шиори остида қон қуйиш донорлик акцияси ташкил этилди. Акцияда кўнгилли ёшлар, ҳарбийлар, спортчилар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия бошқармалари, корхона ва ташкилотлардаги жами 300 нафардан ортиқ ёшлар ҳайрия донорлик акциясида иштирок этишди. Ёшлар томонидан топширилган қонлар базаси яратилиб, мухтож ёшлар учун ажратилиши белгиланди.

Бугун вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётган 250 нафар ёшларга (китоб, футбол тўпи, юмшоқ ўйинчоқлар, кепка, футболка, спорт анжомлари) ва вилоят онкология диспансеридаги 8 нафар ёшларга (планшет, юмшоқ ўйинчоқлар, кепка, футболка, спорт анжомлари) “Орзулар дарахти” лойиҳаси доирасида кайфият улашиш мақсадида совғалар тарқатилди. 

Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев қатнашди ва сўзга чиқди.

_____________________________________________________________________________________________________________________

ДОБРО ОБЯЗАТЕЛЬНО ВЕРНЕТСЯ

30 июня в стране ежегодно отмечается «День молодежи». В связи с этим июнь объявлен месячником молодежи, в рамках которого во всех регионах проводятся мероприятия, реализуются проекты.
Хорезмским областным кенгашем Союза молодежи Узбекистана 12-13 июня в областном центре переливания крови организована добровольная и безвозмездная акция "Добро обязательно вернется" по сдаче донорской крови для оказания помощи лицам, страдающим лейкемией и анемией. 
В ней стали донорами более 300 молодых людей — добровольцы, военные, спортсмены, сотрудники управлений внутренних дел, чрезвычайных ситуаций, Национальной гвардии, предприятий и организаций. Была создана база данных крови.

В этот же день в рамках проекта "Дерево желаний" лечащимся в областной многопрофильной детской больнице 250 детям переданы книги, футбольные мячи, мягкие игрушки, спортивная одежда, ещё 8 молодым людям, получающих лечение в областном онкологическом диспансере — планшеты, спортивная одежда и другие принадлежности. 

Участники мероприятий получили массу радостных впечатлений. 
В мероприятии принял участие заместитель хокима области С. Салаев.

Туманимизда кундан-кунга янги бино ва иншоатлар купайиб, юртимиз чиройига чирой қўшмоқда. Бугун, Хива тумани "Париша" маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари Гулсара Қурбанбаеа Аҳмедовна, туман ҳокими О. Матякубов, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи М. Исмаилова, маҳалла оқсоқоллари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этишди. Содиқжон Турдиев ташкил этилаётган бундай қулайликларга жавобан, маҳалла оқсақоллари ва фаоллари бор куч-ғайратларини намоён этиб, маҳаллани Республика миқёсда кўзга кўринадиган, ўрнак бўладиган маҳаллалар қаторида туришлиги учун бор имкониятлардан фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Маҳалла имоми бино доим халқимизнинг яхши кунларига хизмат килишлигини яратгандан сўраб дуою фотҳа қилди.

 Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати




Урганч шаҳридаги Вилоят қон қуйиш марказида "Ёшлар ойлиги" доирасидаги ҳайрия акцияси бўлиб ўтмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар!
Сиз ушбу акцияда иштирок этиш орқали бир бемор дардига даво бўлишга, бир инсон ҳаётини сақлаб қолишга ва бир нечта оилани бахтиёр қилишга сабабчи бўлишингиз мумкин.
Шу боисдан, ушбу акцияда барчамиз фаол қатнашайлик!