Халқ розилиги – бош мезон
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган халқ билан мулоқот тизими фуқароларни ташвишлантираётган ижтимоий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб фуқароларнинг дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир мурожаат ижобий ҳал этилаётгани аҳолининг кайфияти, турмуш шароитлари яхшиланиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда.
Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали биносида Республика Ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида вилоят ҳокими ва бошқа секторлар раҳбарлари, вазирлик ва ташкилотлар масъуллари томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш