Click to listen highlighted text!
   Давлат хизматлари марказлари жойларда ўз хизматларини кўрсатиш жараёнида халқимизнинг эътирофига сазовор бўлаётгани айни ҳақиқат.
   Бугун Боғот туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Бинода аҳолига барча қулайликлар яратилган бўлиб, энг сўнгги русумдаги техник воситалар билан таъминланган.    Шунингдек, кутубхона, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона, овқатланиш хоналари, инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали кабилар ташриф буюрувчилар хизматига шай. Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради. Интернетга уланиш учун бепул Wi-fi тизими ўрнатилган. 
   Энди марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказга киришингиз билан сизни рўйхатга олиш бўлимида хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади.
   Аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш муҳтарам юртбошимизнинг «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда барака ва унум бўлади» деган ибратли сўзлари ўз исботини топаётганидан далолатдир.
     Бино очилишида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов қатнашиб, янги бино фаолияти билан танишди ҳамда аҳолига яратилган қулайликлар бўйича қўшимча тавсияларини берди.

  Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан  ҳайдовчиларга Автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш  фаолияти билан лицензия асосида шуғулланишнинг қонуний кафолати тушунтирилмоқда.
   Ҳар бир ҳайдовчига йўловчи ва юк ташиш фаолиятидаги қонун талабларига қатъий амал қилиниши юзасидан тавсиялар берилди.
  Ҳурматли ҳайдовчилар!  Ўз фаолиятингизни қонуний амалга оширсангиз қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояланган шахс сифатида қуйидаги имтиёзлар ва имкониятларга эга бўласиз:
-меҳнат стажингизни юритилиши;
-белгиланган ойлик маошини ўз вақтида олишингиз;
-меҳнат фаолиятингиз давомида жамғариб бориладиган нафақа жамғармасига эга бўлиш.
Фаолиятингизни қонуний амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.


 Қўшимча таклиф ёки саволлар бўлса Хоразм вилояти Транспорт бошқармасининг 0 (362) 223-60-37 “Ишонч” телефонига  мурожаат  қилишингиз мумкин.

  Хоразмда 6 000 АҚШ доллари билан қўлга тушган ўқитувчидан 3 500 АҚШ долларини олган университет ўқитувчиси Тошкентда ушланди.
   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳазорасп туманидаги мактаб ўқитувчиси С.Д. фуқаро С.нинг қизини танишлари орқали олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
   Ушбу ҳолат бўйича С.Д.нинг кўрсатувларига асосан ходимлар томонидан тезкор тадбир Тошкент шаҳрида давом эттирилганда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси Л.С., хоразмлик С.Д.дан фуқаро С.нинг қизини ушбу университетга танишлари орқали ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
   Мазкур ҳолатлар юзасидан С.Д. ва Л.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолининг турли қатламларида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Гурлан тумани Нукус маҳалласида сайёр қабулини ўтказди.

Оммавий қабулда мурожаатчиларнинг 26 та масаласи кўриб чиқилди. 

Мурожаатларнинг 8 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига асослантирилган тушунтириш берилди, 14та мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб чиққан ҳолда, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берилди.


    Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар  муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида, туманимизда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган хотин қизларимизга ,Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Хива туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида, Хива туманида истиқомат қилувчи 6 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига замонавий тикув машиналари етказиб берилди.
  Бундай савобли ишлардан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларимиз ўз-ўзини иш билан бандлигини таъминлаши ва тикиш-бичиш ишлари орқали рўзғор даромадини оширишларидан иборатдир.
 Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Президентимизнинг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу соҳани ривожлантиришга “Турон банк” лойиҳа координатори этиб белгиланди. Банк томонидан Қўшкўпир тумани “Довуд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 21,8 гектар ер майдонида 26 млрд.сўмлик йирик лойиҳа амалга оширилиб, лимончилик иссиқхонаси қуриш режалаштирилган.
Анашу ҳудудда лимончилик иссиқхоналари қурилиши олдидан туман ҳокимлиги, ташаббускор тадбиркорлар, барча МФЙ раислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.  Унда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов иштирок этди.

– Лойиҳалар шундай ижабий натижасини кўрсатиши керакки, бу орқали аҳолининг камбағал қатламини камбағалчиликдан чиқишига замин яратишимиз керак,-дейди вилоят ҳокими Ф.Эрманов.- Агар биз вилоят, туман миқёсида ушбу қарорнинг ижросини ўз вақтида мукаммал тарзда таъминлай олсак, аҳоли иқтисодий томондан юксалишидан ташқари, камбағал оила сифатида рўйхатда турганлар сонини ҳам кескин камайтиришга эришамиз. Шундагина аҳоли фаровонлиги ошади, эҳтиёжини ўзи таъминлай олади.
Аҳолига молиявий хизматларни кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга қулайлик яратишда эса АТБ “Турон банк” бошқарув раиси Чори Мирзаевнинг ташаббуси каттадир.

Семинар давомида вилоят иссиқхоначиликни ривожлантириш ассоциацияси  раҳбари Ғолиб Раҳимов иссиқхонанинг қурилиш технологияси бўйича тақдимот ўтказди. Яъни, лойиҳа афзалликлари ҳақида гапириб ўтди.
Унга асосан лойиҳа ягона комплекс шаклида ташкил қилиниб, иссиқхона қурилишида 100 фоиз маҳаллий бутловчи қисмлардан фойдаланилади. Иссиқхоналар маҳаллий қурувчилар томонидан барпо этилади ва етиштирилган маҳсулотлар логистикаси (инфраструктураси) қулай бўлади. Лойиҳа негизида лимончилик кластери ташкил этган ҳолда лимон маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш фаолияти йўлга қўйилади. Вилоятда мавжуд кичик лимончилик хўжаликларини жалб этган ҳолда лимон маҳсулотларини экспортга йўналтирилиши таъминланади.
 Шунингдек, семинар давомида “Файз барака” МЧЖ раҳбари, лимончилик бўйича мутахассис Шокир Худайбергановнинг ҳам тақдимоти эшитилди.
        Эндиликда ушбу иссиқхонада фақатгина лимон эмас, балки ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланган ҳолда қулупнай етиштириш ҳам кенг йўлга қўйилади.


  А-380 Ташкент-Нукус автойўлидан Тупроққалъа худудига олиб борувчи 4 Р 268 “А-380 автойўли  Қўриқхона” автомобиль йўлининг 0-37 км кисмининг жорий таъмирига  пудратчи томонидан 52,9 млрд сўмлик ишлар бажарилди. Ушбу йўлнинг  37 км қисмини чақиқ тош ёрдамида  профилини тўғирлаш ва тошдан асос қуриш ишлари тўлиқ якунланди. Хозирги кунда пудратчи томонидан 34,0 км дан ортиқ асфалътобетон ётқизиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари ушбу йўлда махаллий карьердан йўлнинг ён томонини ГПС билан тўлдириш ҳамда тошдан йўлнинг ён томонини мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.Таъмирлаш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Бугунги кунда 22,5 млрд.сўм маблағ ажратилиб бош пудратчи Тупроққалъа ТЙФУК га 22,5 млрд.сўм  маблағлар тўлаб берилди.


Ассалому алайкум ҳурматли ёшлар! Азиз Фарзандларим!


Муҳтарам Президентимизнинг жонажон Ватанимизнинг чинакам раҳнамоси сифатидаги беқиёс ғамхўрлиги, эътибори туфайли мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатининг янги босқичи бошланиб, давлатимиз раҳбари алоҳида эътироф этган “Ўзбекистон ёшлари ҳаётидаги туб бурилишлар йили”да   нишонланаётган – “Ёшлар куни” байрами билан Сиз азизларни, Сизнинг тимсолингизда вилоятимизнинг барча ёшларини   чин дилдан муборакбод этаман! 

Маълумки, бундан уч йил мақаддам - 2017 йилнинг 30 июнь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ушбу сананинг Ўзбекистон Республикасида “Ёшлар куни” байрами сифатида Мустақиллигимиз солномасидан муносиб ўрин эгаллагани нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди!


Ҳаётда ҳалол меҳнат қилган киши ҳамиша файзли, хотиржам турмуш кечиради. Оиласида аҳиллик, файзу баракат бўлади. Бироқ гоҳида  оиласи, фарзандлари, яқинларини ўйламай қинғир ишларга қўл ураётганлар ҳам учрайди.  Жумладан, ёши 40 дан ошган М.Т. ўз иш жойига эга бўлиб,  хайдовчилик қилаётган бир пайтда ҳаёлига яна мўмай даромад орттириш келиб қолди. У собиқ “дўсти”  Н.С.ни излаб, ундан боши оғриётганлигини ва “Гугурт қутисидан борми?” дея сўраб қолди. “Дўсти”   ҳам унга йўқ демади. 

Юртимизда ҳар бир кишининг касб-ҳунар ўрганиши, ўзи ҳоҳлаган соҳада меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ундан оқилона, тўғри фойдаланаётган ҳар бир фуқаро қувонарли натижаларга эришмоқдалар. Уларнинг  ютуқларидан нафақат ўзлари балки ота – оналари, яқинлари, қўни-қўшнилари ҳам севинишади. 
Бироқ ҳаётда шундай кишилар ҳам учрайдики, улар ана шундай имкониятлардан фойдаланмай, аксинча қинғир, нотўғри йўлларга кириб, умрини хазон қилиди.
Масалан, урганчлик Ж.Ж. ўзининг бир неча бор қонун бузилишларга йўл қўйиб, тегишли жазони олган бўлсада, яна “жиноят кўчасига кирди” Ж.Ж.  2020 йил 21 февраль куни соат тахминан 1230 дан 1400 гача бўлган вақт оралиғида Урганч шаҳар, Афросиёб кўчаси,17-уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйнинг боғ томон эшигини синдириб, ичкарига ғайриқонуний равишда киради. Уйнинг ётоқхонасидан фуқаро С.И.га тегишли бўлган бир дона баҳоси 3.500.000 сўм бўлган 10 граммлик аёллар тилла занжирини, баҳоси 45.000 сўмлик бир дона аёллар қўл соатини, баҳоси 2.450.000 сўм бўлган бир дона аёллар занжирига тақиладиган 7 граммлик тилла тақинчоқни, баҳоси 100.000 сўмлик бир дона эркаклар кумуш узугини ва баҳоси 1.440.000 сўмлик 72 дона ароқ махсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади.