Click to listen highlighted text!
Янгибозор тумани ҳокими Ў.Қурбонов марказий деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари билан танишиб, тадбиркорлар билан суҳбатда бўлди.  Барқарорликни сақлаш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш бўйича мамлакатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, бу вазиятда барчамиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, мураккаб синовларни енгиб ўтиш кераклигини  таъкидлади.


Янгибозор туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 Гурлан туман ҳокими А.Салаев бошчилигида тумандаги ёпиқ-ётиқ дренаж тармоғини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу тармоқ 1980  йилда  қурилган  бўлиб, бугунги кунда трубалар  ичига  лойқа ва чиқиндилар ўрнашиб қолганлиги сабабли  тармоқнинг  сув ўтказиш қобилияти  бутунлай йўқолган.  Туман “Марказ-1” коллекторининг ёпиқ-ётиқ дренаж тармоғини  реконструкция  қилиш, унинг қирғоқларини   маданийлаштириш ва  ободонлаштириш мақсадида  2020 йил Давлат дастури доирасида 1 млд.600 млн.сўм ажратилган бўлиб,  таъмирлаш ишлари бош  пудратчи “Янгибозормахсуссувпудрат”  маъсулияти  чекланган  жамияти томонидан амалга оширилади. 
  Келгусида ёпиқ дренаж тармоғи  ишга туширилиши натижасида Гурлан шахарчаси  “Боғишамол”, “Боғистан” маҳаллалари ва  Олға сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги 346 гектар ер майдонларидаги ер ости сувларининг 1.5-2.0 метргача пасайиши ҳамда ушбу ҳудудлардаги зах  сувларнинг катта  коллекторларга  равон  чиқиб  кетишига эришилади.

Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи "Ҳожибойлар" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг  "Ижтимоий тармоқлар" орқали 2018 йилда қурилган намунавий уйларда ички кўчалар асфальт қилинмай қолганидан норозилигини билдирган. Мурожаатга асосан туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар давомида Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Ҳожибойлар маҳалласи йўлларини тамирлаш учун Урганч ТЙФУ корхонаси билан "Қишлоқ қурилиш Инвест " МЧЖ ўртасида 2017 йилда шартнома имзоланган бўлиб, 2017 йилдан буён бетон қопламасини тайёрлаш учун ишлатиладиган йўлбоб битум маҳсулоти танқислиги туфайли Хожибойлар маҳалласи йўлларига  а/битум ётқизиш ишлари кечиктирилганини билдириб.  Жорий йил давомида маҳалла йўлларини битум қопламаси билан  таъмирланишини маълум қилди.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Урганч туманида кенг миқёсли дезинфексия ўтказилмоқда, туманнинг марказий кўчалари ва қишлоқ йўллари трактор ёрдамида махсус ечим билан ишлов берилади.
- Ушбу ишлар туманда вирус тарқалишининг олдини олишга ва ушбу касалликка қарши курашишга ёрдам беради. Яна бир бор, ватандошларимизни уйда қолишга ва карантин қоидаларига риоя қилишга чақирамиз.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хоразм вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясини вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 март куни 85Ф-сон фармойишга асосан 2020 йил 27 март куни соат 15:00дан бошлаб, вилоятнинг барча туманлар ва шаҳарларига, шунингдек республиканинг барча ҳудудларига транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) кириш ва чиқиш ҳаракатлари тўхтатилди.
Вилоятнинг туман (шаҳар)ларига кириш ва чиқишдаги ЧЕКЛОВЛАР ташиш билан боғлиқ ҳолатларга, шунингдек, туман (шаҳар)да доимий яшовчи  (рўйхатдан ўтган) шахсларга туман (шаҳар)га кириш учун, шунингдек, туман(шаҳар)даги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан туманларга бириктирилган масъул ходимларга нисбатан ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИ.
Туман (шаҳар) ҳудудларини боғловчи асосий йўллардан ташқари ички айланма кўча ва йўлларда ҳаракат тақиқланди.
Шаҳар (туман)га кириб келаётган ва чиқаётган ҳар қандай юк ташиш машиналари, ходимлар бошқарувидаги автомашиналар мажбурий дезинфекция қилинади.
Шу билан бир қаторда Урганч шаҳри ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилди. Корхоналарнинг озиқ-овқатларни хонадонларга етказиб бериш автомашиналари ҳаракатланиши мумкин.
Ҳар бир туман (шаҳар)лар ҳудудларига кириш-чиқишни назоратга олиш ва автомашиналарни дизенфекция қилиш чораларни кўриш мақсадида вақтинчалик маскан (пост)лар фаолияти йўлга қўйилди.

Азиз хоразмликлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз! 

Барча саъйи-ҳаракатларимиз – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Ражаббой Рўзметов ташаббуси билан бугун Урганч шаҳридаги деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари  ўрганилди. 


Депутат сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси хавфини бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётгани, муҳими ваҳимага берилмасдан, тушкунликка тушмасдан, талаб этилаётган санитария-гигиена қоидаларга оғишмай амал қилиш зарурлигини таъкидлади.


ЎзМТДП Хоразм вилоят
Кенгаши ахборот хизмати.


Айни пайтда Хоразм вилоятининг Марказий деҳқон бозори ва туман деҳқон бозорларида бирламчи истеъмол маҳсулотлари, хусусан, картошка 2800-3500 сўмдан, пиёз 2000 минг сўмдан, сабзи 1000 сўмдан катта юк машиналарида сотилмоқда. Департамент органлари ходимлари томонидан нархларни бир хил ушлаб туриш қатъий назоратга олинган. 
Аҳоли ўртасида асоссиз хабарлар тарқалишини олдини олишда департамент, солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ  ва маҳаллий  ҳокимликлар томонидан захира базаси орқали бирламчи савдо узлуксизлиги таъминланмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида картошканинг бир килограмми 5000 сўмдан сотилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан доимий назоратда.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳимали ва асоссиз фейк хабарларни тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан айни карантин даврида ортиқча ваҳимага берилмасдан, фақат расмий  ахборотларга таянишингизни сўраймиз. Санитария-гигена талабларига қатъий амал қилинг.
Муҳими, уйда қолиб, эҳтиёж асосида савдо қилиш орқали карантинни тинч ўтказиш ўринли.


Кеча 24 март куни Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясининг Урганч шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш" бўйича махсус комиссия аъзолари шаҳардаги барча маҳалаларда ва бозор ҳудудида аҳолига 5 минг дона бир марталик тиббий ниқобларни бепул тарқатди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳам синовли кунларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг саломатлигига бефарқ бўлишмади. Солиқ идоралари ходимлари ташаббуси билан вилоятдаги барча Марказий деҳқон бозорларида акция ташкил қилинди. Унда харидорларга бир марталик нам салфетка ҳамда махсус ҳимоя ниқоблари, спирт ва қадоқланган пакетларда исириқлар тарқатилди.

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.