Хоразм вилоятида илк марта қуввати 40 000 kVA бўлган куч трансформатори ўрнатилди
Аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида вилоятимизга қуввати 40 000 kVA бўлган 2 дона куч трансформатори олиб келинган эди. Ушбу янги трансформатор Шовот туманида жойлашган “Шовот” подстанциясидаги қуввати 25 000 kVA бўлган эски трансформатор ўрнига ўрнатилди. Модернизация натижасида 12 минг аҳоли хонадони ва 1000 га яқин улгуржи истеъмолчиларнинг энергия таъминоти яхшиланди.
Бош саҳифага қайтиш