Боғот туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериш масалаларига эътибор қаратилди. Бугунги кунда Боғот туманида 1582 та кичик ва ўрта бизнес субъекти мавжуд бўлиб, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши йилдан йилга ортиб бормоқда. Жорий йилда янгидан 292 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг бизнес фаолиятларини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мурожаатлари тингланиб, бу юзадан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш