Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизимида ҳам фаолият такомиллашмоқда. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил равишда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда тизимга янги инновацион технологиялар ҳам босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрининг марказий кўчалари, хиёбонлари ва даҳаларида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизматининг мунтазам фаолият кўрсатадиган масканлари ўрнатилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят маънавият ва маърифат марказида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларининг депутатлари, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Тарғибот семинарини вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев бошқариб борди. 


Бугунги кунда вилоятимиздаги йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "UzXCMG" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси цехларида ҳам эрталабданоқ зарбдорона меҳнат бошланади. Кенг ва ёруғ цехларда ўз касбининг моҳир усталари масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда кундалик вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар. 

Бу ерда "UzXCMG" товар белгиси остидаги гидравлик экскаватор ва бульдозерлар, шунингдек, қурилиш, йўл қурилиши ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга мўлжалланган қудратли техникалар тайёрланмоқда.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга буюртмалар сони тобора ошмоқда. Қўшма корхонанинг маркетинг ва хизмат кўрсатиш бўйича бош директори ўринбосари Жамолбек Норбоевнинг таъкидлашича, мазкур корхона ўз фаолиятини бошлаган пайтдан бугунги кунгача 1000 дан ортиқ ҳар хил турдаги замонавий, рақобатбардош техникалар ишлаб чиқарди. 


Тинчлик, осойишталикни сақлаш, мустаҳкамлашда фидойилик кўрсатган мард, жасур инсонлар матонати халқимиз қалбида доимо абадий сақланади. Бундан ўттиз йил муқаддам - 1989 йилнинг 15 февралида чекланган собиқ совет қўшинлари Афғонистон ҳудудидан чиқарила бошланган эди. Бу кун ҳар йили мард жангчи фахрийлар жасоратини улуғлаш рамзи сифатида анъанавий тарзда нишонланиб келинмоқда.


Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг икки вилояти ишлаб чиқарувчилари ўртасида 15,5 миллион АҚШ долларидан зиёд шартномалар имзоланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистонни азал-азалдан нафақат қўшничилик, балки ўзаро ишонч  муҳитига асосланган, изчиллик билан мустаҳкамланаётган дўстона ва шерикчилик алоқалари ҳам боғлаб турибди. Халқларимиз қадимдан ёнма-ён, ўзаро аҳилликда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Иккала давлат   раҳбарларининг ташаббуси асосида икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистондан Қозоғистонга, Қозоғистондан Ўзбекистонга турли даражадаги делегацияларнинг ташрифлари амалга оширилди.


Халқ талими Вазирлигининг 252-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фан ойликлари ўтказиш тартиби ”га   асосан февраль ойи  “Аниқ фанлар ойлиги деб белгиланган”

Мазкур фан ойлигини ташкил этишдан мақсад ўқувчиларнинг математика ва информатика фанлари бўйича олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ва математика фанига оид билим кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.



Маълумки, жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтади.
 Айни кунда ушбу тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Мазкур жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимлари фаол иштирок этиш учун ҳозирлик кўришмоқда. 
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати ва Хоразм вилояти телерадиокомпанияси ҳамкорлигида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш, ўтказиш ва тарғибот масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида "Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари" кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди. 


Ўтган йили вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 19002 та мурожаат келган. Уларнинг 12321 таси қаноатлантирилган, жумладан, 3685 таси ижобий ечим топган, 7304 таси эса ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган 2275 қабулда 12751 дан ортиқ аҳоли турли масалалар юзасидан мурожаат қилган. Муаммоларнинг 50 фоизи ижобий ҳал этилган, 50 фоиз мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.


Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.Эрманов) ва Саудия Арабистоннинг “Bashair Al Dawa” копманияси(Albesher Mazen Abdulrahman) ҳамкорлик Меморандумини  имзолашди. Ўзаро ҳамкорлик натижасида инвесторлар вилоятимизга инвестиция киритиш эвазига онкологик ва бошқа касалликларни даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқарувчи завод очиш таклифини билдиришди. Бу лойиха вилоятимизда янги ишчи ўринлари яратилишига замин яратади