“Ички ишлар вазири кубоги” вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Жорий йилнинг июнь-октябрь ойларида вилоятимизда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил қилинган ушбу мусобақанинг 4 та босқичида жами 10 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.
Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида мусобақанинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш