2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14296 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлар сони 13748 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 96,2 фоизини ташкил қилди.
Рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 23,6 фоизи), саноат (15,5 фоизи), қурилиш (10,1 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (7,7 фоизи) соҳаларига тўғри келади.