Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 14:30 да Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда "Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш юзасидан берган топшириқларига асосан мактабларда ўқувчиларни бюджет маблағлари ҳисобидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Кейтеринг (тадбиркорлар томонидан тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш) тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
“ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик ва
барқарорликни кенг тарғиб этиш”
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 5-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устиворлигини
таъминлашга кўмаклашиш
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ