Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқаролик жамиятининг роли” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ва уни 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастури ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;
- Аҳоли яшаш пунктларининг қулай экологик ва санитария ҳолатини таъминловчи аниқ жамоат чораларини ва самарали механизмларини амалга ошириш;
- Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳамда олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларда “Беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш;
- Ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган қишлоқ ва маҳаллаларда Янги Ўзбекистон маҳалласининг қиёфасини яратиш;
- Ёшларни замонавий ва анъанавий меҳнат фаолияти турларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш;
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида ёки жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 27 февралдан 31 мартгача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39 / 62 228 45 43
Бош саҳифага қайтиш

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
