Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЭЪЛОН

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди  “Жамиятда юксак маънавият ва аҳоли фаровонлигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:


  1. “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш, жамиятда радикаллашув ва мутаассиблик, ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиғи шаклланишига кўмаклашиш; 
  2. Терроризм, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши кураш борасида ижтимоий шериклик тамойилларини тадбиқ этиш;
  3. Коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли 
  4. Ногиронлиги бўлган ёшларни ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитишда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  5. Чекка ва чегара ҳудудлардаги маҳалла, овул, таълим муассасаларида ва жамоат ташкилотларида ёшларнинг маънан ва жисмонан етук инсон бўлиб камол топишига кўмаклашиш.
  6. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларни кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб қувватлашга кўмаклашиш;                


Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 27 февралдан 31 мартгача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

 Маълумот учун тел:  62 223 00 39 / 62 228 45 43





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya