Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХОРАЗМ ҚОВУНЛАРИ - ЭКСПОРТГА

  • Qog'ozga chop etish

ХОРАЗМ ҚОВУНЛАРИ - ЭКСПОРТГА


Хоразмда ота-боболаримиз ҳамиша тилёрар, ширин - шакаp қовунларни етиштириб келишган. Истиқлол йилларида қовун турларини янада кўпайтиришга катта эътибор берилди ва бунинг учун имкониятлар, шароитлар яратилди.
Натижада  воҳамиз бўйлаб қовун, унинг турларини етиштириш ривожланди. Полизкорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида кўплаб хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда. Масалан, ҳар йили Хивада Ичонқалъада анъанавий равишда ўтказилаётган “қовун сайли” биз каби қовун етиштираётган полизкорларга катта ёрдам бермоқда. Чунки бунда воҳанинг барча туманларидан уста деҳқонлар қатнашадилар. Биз ҳам бу йил ўзларимиз етиштирган қовунлар билан иштирок этдик. Қовун уруғидан тайёрланган шарбатлар хуштаъмлиги ва шифобахшлиги билан юқори ўринда туради. Биз кўргазмага 32 турдаги ноз-неъматлар - қовун қоқи, қовун мураббоси каби ноёб маҳсулотларни олиб бордик. Қовунларнинг йўқолиб бораётган навларини қайта тиклаш борасида истиқболли ишлар ҳақида хамкасбларга гапириб бердик.
Ҳар йили Беговот қишлоғи худудида жойлашган 50 гектарлик экин майдонида сархил қовунлар етиштирилмоқда. Айниқса “Сариқ гулоби” қовунини музлатган холда Кореяга экспорт қилаётганлигимиз ўзининг яхши самарасини бераётир. Ўтган йили ушбу давлатга 162 минг АҚШ доллари миқдорида қовун маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятига эга бўлган эдик. Бу йил ҳам шартнома имзоладик. Биз Кореяга қовунни музлатиб жўнатамиз. Улар қовундан хуштаъм шарбатлар тайёрлашар экан.
Истиқлолнинг улуғ имкониятларидан рухланиб фаолиятимизни янада кенгайтиришга, соханинг ривожланиши борасида янгиликларни жорий қилишга интилаяпмиз.


2015.08.22
Саъдулла ХЎЖАЕВ, “Хоразм қовунлари” 
масъулияти чекланган жамияти раҳбари.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Fotogalereya