Юртимизда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар, истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2018 йил 7 июнда қабул қилган "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори оилавий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарор вилоятимизда ҳам изчил равишда бажарилмоқда.
Файл кўринишида юклаб олиш (16кб)2018.08.09
