Click to listen highlighted text!
     Бугун  Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан "Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ачилов Муроджон Азаматович Гурлан тумани ҳокими  этиб тайинланди.
 
     Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич қатнашди. 


    Эслатиб ўтамиз: Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Салаев Алишер Рўзметович янги ташкил этилган  Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.

      Жорий йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманида одамлар 10 кг ун олиш учун бир-бири билан ёқалашаётганлиги ҳақида асосланмаган хабар тарқалди. 
   Карантин даврида тумандаги барча маҳаллаларга  арзонлаштирилган савдо дўконлари ва кўчма бозорлар орқали ун маҳсулотлари белгиланган тартиб асосида етказилмоқда. 
Бу борада вилоят ва туман ҳокимлиги,  прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган.   
   Хусусан, Ҳазорасп туманига «Боғотдон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 1-навли 50кг қопли ун маҳсулотлари биринчи қўл тамойили асосида етказилмоқда. Ҳар бир маҳаллага кўчма автодўконлар орқали ун, макарон, нон, ёғ, картошка, пиёз каби махсулотларини етказиб бериш жараёни давом этмоқда. 
   Мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини бирламчи истеъмолбоп маҳсулотлар билан таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, айрим фуқароларимизнинг ваҳима билан фейк хабар тарқатиши, эҳтиёжидан ортиқ 3-4 қоплаб ун маҳсулотини сотиб олиш ҳолатлари кузатилаётгани ўринсиз ахборотларни авж олишига сабаб бўлмоқда. 
    Ҳазорасп аҳолиси азалдан тадбиркорлар юрти саналган. Шундай экан, карантин пандемияси даврида ҳар бир юртдошимиз Президентимиз олиб бораётган сиёсий бошқарувда кўмакчи бўлишини, маҳаллада, жамиятда ўзининг саҳоватлилик, сабр-тоқат ва ҳамжиҳатлик каби ўзбекона хислатлари билан ўрнак бўлишини сўраймиз. Зеро, саховат ва кўмак бор жойда тартиб-интизом ва барака бўлади.

     Ижтимоий тармоқларда Боғот туманида ун тақчиллигига оид хабарлар тарқатилди. 
Лекин бугунги кунда туманда мавжуд 43 та маҳаллада ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўконлари, деҳқон бозори ва кўчма бозорлар орқали аҳолига тумандаги ун ишлаб чиқарадиган корхонасидан ун маҳсулотитўғридан-тўғри етказилмоқда. 
      Бу борада туман ҳокимлиги,  туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнида белгиланган, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун маҳсулотлари арзонлаштирилган савдо дўконлари орқали аҳолига ўз вақтида етказиб берилмоқда.
     Карантин даврида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ҳар бир маҳаллага кўчма автодўконлар орқали ун, макарон, нон, ёғ, картошка, пиёз каби маҳсулотларини етказиб бериш жараёни давом этади. Ун ва дон маҳсулотлари захираси етарли. 
    Шу ўринда, аҳолидан эҳтиёжи асосида маҳсулотларни харид қилишлари ҳамда ёлғон ахборот тарқатиш билан ортиқча ваҳима уйғотмасликларини сўраймиз.

  Дунёнинг кўпгина давлатларида тарқалган COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида хориждан қайтиб келган бир гуруҳ юртдошларимиз карантин ҳудудларида кузатувга олинган эди. Белгиланган карантин муддатини ўтаб бўлган меҳмонларнинг яна 96 нафари Урганч темирйўл вокзалидан яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

    Россиянинг турли шаҳарларида бўлиб қайтган ушбу фуқаролар жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган. Вилоятнинг турли жойларида ташкил этилган карантин ҳудудларига жойлаштирилган уларнинг саломатлиги тажрибали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг доимий назоратида бўлди. Мутахассис инфекционистлар томонидан улар кунига икки марта тиббий кўрикдан ўтказилиб, уч мартадан тана ҳарорати ўлчаб турилди. Афсуски, карантин даврининг сўнгида айрим фуқароларда кассаллик аломатлари пайдо бўлганлиги сабабли карантин муддати яна икки ҳафтага узайтирилган.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари ва маҳаллий  ҳокимликлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун маҳсулотлари 350 дан ортиқ арзонлаштирилган савдо дўконларига, деҳқон бозордарига, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилмоқда.  
Хусусан, “Шовотдон” акциядорлик жамияти кунига 150 тонна буғдойни қайта ишлаш имкониятига эга. Корхона омборхоналарида ун ва буғдой маҳсулотларининг захираси етарли. Ушбу корхонанинг ун маҳсулотлари департамент ходимларининг амалий кўмаги билан туманда мавжуд 18 та арзонлаштирилган савдо дўконлари ва 16 та кўчма савдо дўконлари орқали аҳолига сотилиши таъминланмоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги 
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси

  Аввал хабар қилганимиздек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Тупроққалъа тумани ташкил этилган эди. Бугун  Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йил 1 декабрдан Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Салаев Алишер Рўзметович  Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
 
   Шунингдек, Гайбиев Султанбай Мухамаджанович туман прокурори, Аллаберганов Ихтиёр Бахтиёрович туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Султанов Иномжон Икромович туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинландилар.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич ҳамда Тупроққалъа туманини ташкил этиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи аъзолари қатнашди.

rezidentning “Lazgi” akademiyasi faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida”gi qarori loyihasi muhokama uchun joylashtirildi. Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Xorazm viloyati hokimligi hamda keng jamoatchilikning Xorazm viloyati Urganch shahrida “Lazgi” akademiyasi faoliyatini tashkil etish to‘g‘risidagi taklifiga rozilik beradi.

Quyidagilar Akademiyaning asosiy vazifalari etib belgilanadi:

     Ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги “Туркистон” маҳалласидан “2 ойдан бери тешик қувурдан ичимлик суви исроф бўлиб оқмоқда. Сувни исроф қилиш инсофданми?” мазмунида хабар тарқатилди. 
       “Туркистон” маҳалласига сув қувурлари 1975-1980 йилларда ётқизилган. Тоза ичимлик суви хонадонларга  шу эскирган қувурлардан   етказиб берилаяпти. Аммо, вақт ўтиши билан  ётқизилган қувурлар эскиргани боис тез-тез авария ҳолатлари содир бўлиши учраб турибди.   Маҳаллага узлуксиз ичимлик суви етказиб беришни таъминлаш  мақсадида ҳозирда давлат дастури доирасида 18 километр узунликдаги сув қувурларини ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. 


     Ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги “Туркистон” маҳалласидан “2 ойдан бери тешик қувурдан ичимлик суви исроф бўлиб оқмоқда. Сувни исроф қилиш инсофданми?” мазмунида хабар тарқатилди. 
       “Туркистон” маҳалласига сув қувурлари 1975-1980 йилларда ётқизилган. Тоза ичимлик суви хонадонларга  шу эскирган қувурлардан   етказиб берилаяпти. Аммо, вақт ўтиши билан  ётқизилган қувурлар эскиргани боис тез-тез авария ҳолатлари содир бўлиши учраб турибди.   Маҳаллага узлуксиз ичимлик суви етказиб беришни таъминлаш  мақсадида ҳозирда давлат дастури доирасида 18 километр узунликдаги сув қувурларини ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. 


  Тарихан маълумки, шарқ халқлари азал азалдан жамоат ва давлат ишларида фаол ва қизғин фаолият юритиб келганлар.
   Буни ўзбек тили адабий ёзувчиларининг бир қатор асарлари ва ижодларида кўришимиз мумкин.
     Жамият ва давлат бошқарувининг бу шакли ўзини оқлаганлиги ҳамда энг асосийси миллат келажагини мустаҳкамлашда дастури амал бўлиб хизмат қилганлиги ҳаммамизга маълум.