Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
ПРОТЯЖЕННОСТЬ ЖЕЛЕЗНОДОРОЖНОЙ ЛИНИИ «БУХАРА-МИСКЕН-УРГЕНЧ-ХИВА» СОСТАВИТ 467 КМ 

В областном хокимияте состоялась встреча хокима Хорезмской области Ф. Эрманова с представителями консультационной миссии по
железнодорожному подсектору, прибывших под руководством  старшего специалиста отдела транспорта и коммуникаций департамента   по Центральной и 3ападной Азии Ко Сакамото.
В рамках программы развития и модернизации инженерно-коммуникационной и дорожно-транспортной инфраструктуры на 2015-2019 годы в ближайшее время начнется реализация проекта по электрификации железнодорожной линии «Бухара-Мискен-Ургенч-Хива». Ее протяженность составит 467 км. 

Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқи сайли” умуммиллий спорт мусобоқалари Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида соғломлаштирувчи юриш марафони старт олди. Марафонда 50 000 дан зиёд кенг жамоатчилик иштирок этди.



          1894 йил 23 июнда ташкил этилган ва бугунга келиб дунёнинг 206 мамлакатини ўз атрофига бирлаштирган Халқаро олимпия қўмитаси ташкил этилган кун ҳар йили жаҳон миқёсида кенг нишонланади.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 343-к сонли буйруғига асосан Маткаримов Икром Мухтарович Хоразм вилояти Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Маткаримов Икром Мухтарович 1986 йили Урганч шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари. 2013 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (бакалавр) тамомлаган. 2015 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (магистратура) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йили Урганч олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлади. 2015 йилдан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, 2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатди. 2017-2019 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси тингловчиси. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 343-к сонли буйруғига асосан Маткаримов Икром Мухтарович Хоразм вилояти Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Ҳурматли юртдошлар! 2019 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директори Қудратходжаев Ботир Бахромиович иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтади. Бюро фаолияти бўйича сизларни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулда фаол қатнашишларингизни сўраб қоламиз.

Сайёр қабул соат 10:00 – 16:00 га қадар Мажбурий ижро бюросининг Боғот туман бўлими биносида бўлиб ўтади.


Файлни юклаб олиш: 461k.pdf [101,78 Kb] (Юклаб олишлар сони: 4)

Файлни юклаб олиш: 461k.pdf [101,78 Kb] (Юклаб олишлар сони: 3)

Мамлакатимизда ёш авлоднинг нурафшон эртасини таъминлаш, уларнинг таълим-тарбияси борасидаги ғамхўрлик намунасини янада шакллантириш, юрт барқарорлиги йўлида олиб бораётган самарали ишларини қўллаб-қувватлаш ҳамиша давлатимиз эътиборида ва эътирофида бўлиб келган. 

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Воҳамиз марказидаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам аслида келажагимиз ворислари орзу умидларининг рўёби ва бу борада айрим ечимини кутаётган масалаларга қаратилди.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал майор Даврон Обидович Назармуҳаммедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
2017 йил 18 мартдан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган полковник Шавкат Наврўзович Рахманов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни вилоятимизда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов соҳа ходимларини қизғин муборакбод қилди. Бугунги кунда вилоятда оммавий ахборот воситалари тизимларини замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозлашда салмоқли натижаларга эришилаётгани, вилоятимизда чоп этилаётган 25 та даврий нашр, 1 та давлат ва 2 та хусусий телевидение, битта давлат  ва битта FM радиосининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш, Оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб малакасини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, уларни жаҳон журналистикасининг бой тажрибалари билан муттасил таништириб, бошқа вилоятлар журналистлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, бунинг учун шарт-шароитларни яратиб бериш шу куннинг муҳим вазифаларидан бири эканини ўз сўзида таъкидлади.

Вилоятимиз ижтимоий – иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, аҳолини, айниқса, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, Ватанга садоқат ва бағрикенглик тушунчаларини кенг тарғиб қилиш борасида самарали меҳнат қилаётган журналистлар, матбаачилар ва ноширлар номи алоҳида эътироф қилинди.