Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ер ресурслари ва давлат кадастри соҳасида янгича тизим жорий этилиб бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бугун лойиха смета ҳужжатлари 5 милиард сўмни ташкил қилган Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Олдин ушбу ташкилот 1930 йилларда қурилган, эскирган, авария ҳолатидаги бир қаватли тор бинода фаолият юритиб келган. Яратилган қулай шарт-шароитлар, фуқароларимизнинг манфаатини тўла-тўкис таъминлашга хизмат қилади. Жумладан, ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, уларни қабул қилиш учун зарур жиҳозлар билан тўлдирилган, архив ҳужжатлар мавжуд бўлган алоҳида хоналар, кузатув камераси, соҳа ходимлари учун замонавий комьпютер ва бошқа техникалар, тез ишловчи оптик толали Интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

  Кеча Тошкентда “World Influencers Congress” (WIC) I Халқаро инфлюенсерлар конгрессига старт берилган эди. Унда дунёнинг 100 га яқин энг сара фикрлар етакчилари, инфлюенсерлари, блогерлари, нуфузли шахслари, медиа-персоналари ва интернетдаги бошқа таниқли кишилар иштирок этди. Шунингдек тадбирга ҳукумат ва дипломатик корпус вакиллари ҳам ташриф буюришган. Бугун “World Influencers Congress” (WIC) иштирокчилари Хоразм вилоятининг Очиқ осмон остидаги музей шаҳар – Хивага ташриф буюришди. WIC – бу дунёнинг етакчи блогерлари, рақамли фикрлар етакчилари, ижтимоий тармоқлар учун контентлар яратувчилар ва трендсеттерларга мўлжалланган платформа.

        Вилоятда 2020 йил ҳосили учун 33,2 минг гектар, шундан 29 минг гектари ғўза қатор орасига ва 4178 гектари очиқ майдонларга экилиши режалаштирилиб, ғалла экиш ишларини 25 сентябргача якунлаш белгилаб олинди. Бунинг учун ғаллани навлар бўйича жойлаштириш ва кузги ғаллани экишнинг ташкилий чора тадбирларини ишлаб чиқишда жорий йилда эришилган натижалар, шунингдек айрим фермер хўжаликлари томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилиниб амалга ошириладиган тадбирлар, иш тизими режалаштирилди. Бу йил барча майдонларга 550 килограммдан минерал ўғитлар (150 кг.карбамид) бериб экилади. Бунда даланинг шароитига алоҳида (қумлоқ ва соға ерлар бўйича) этибор қаратилиб, далага минерал ўғит киритилмаса, уруғлик дон берилмаслиги қайд этилди. Бунинг учун талаб қилинадиган 18260 тонна 68,5 млрд сўмлик фосфорли ва азотли минерал ўғитлар заҳираси яратилган бўлиб, ўғитларни ўз маблағлари ва тижорат кредити ҳисобидан етказиб берилиши белгиланган. 


      Таниқли ўзбек теннисчиси, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида вилоят ҳокими Ф. Эрманов билан учрашув бўлиб ўтди. Хоразмда спортни, хусусан, катта теннисни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. И.Тўлаганова ёшларнинг салоҳияти, халқаро майдонларда кўплаб спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришаётган иқтидорли ўғил-қизлар сафи тобора кўпайиб бораётганини таъкидлади. - Бироқ, теннисни ривожлантиришда камчиликлар мавжуд. Спортчилар учун зарур шароитларни яратиш зарур, -деди, ўзбекистонлик теннисчи. Учрашув давомида вилоят ҳокими келгуси йилда теннис майдонини халқаро стандартларга жавоб берадиган қилиб реконструкция қилиш ва Хива шаҳрида катта теннис майдони қурилиши спорт туризмини ривожлантиришга катта эътибор берилишини таъкидлади. 

kun.uz сайтида “Шамол уйимизга эсса, нафас ололмаяпмиз”-янгибозорликлар ғишт заводларининг зарарли таъсиридан аъзият чекмоқда сарлавҳа остида чоп қилинган мақоласи юзасидан муаммони жойида ўрганиш учун  вилоят ДСЭНМ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Электр тармоқлари бошқармасидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, Янгибозор туманидаги мавжуд вазият билан танишди. Ўрганиш давомида туман ҳокими Ў.Машарипов ва вилоят ҳокимининг матбуот котиби иштирок қилди. Ҳақиқатдан ҳам мақолада кўрсатилган муаммолар “Янгиёп” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолини ташвишга солаётгани, ғишт ишлаб чиқариш цехлари фаолияти экологияга салбий таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди. Буларнинг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида, “Бўзқалъа муҳандиси” хусусий фирмаси, “Мирза Ҳалилло ўғли” ,  “Амин Бўрон Мирзо” хусусий корхоналари билан суҳбатлашиб, “Чиқиндиларни жойлаштириш атмосфера ҳавосига чиқарадиган чегаравий миқдори”, /ПДВ/ ва “Чиқиндиларни жойлаштириш лимити” (ПДО) меъёрий лойиҳалари ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасини ижобий хулосасини олиш, корхонада атмосфера ҳавосига зарарли моддалар чиқарувчи манбаларга тозалаш ускунасини ўрнатиш, мўрининг пастки қисмини таъмирлаш ва герметиклигини мустаҳкамлаш, корхона ҳудудида чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун етарлича махсус идишлар ўрнатиш, алоҳида сақлаш учун махсус жой ташкил қилиш, “Тоза ҳудуд” ДУК Янгибозор тумани филиали билан чиқиндиларни олиб кетиш, ташиш борасида шартнома тузиш бўйича 5 сентябргача муддат берилди. Аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган мазкур муаммоларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи” биносида “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар ҳамда ечимлар” мавзусида қўшма йиғилиш ўтказилди. 

Тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрамига воҳамиз бунёдкорлари ҳам ўзига хос муносиб меҳнат тўёналари тайёрламоқдалар. Хива туманида туман жиноят ишлари ва маъмурий суди биносининг очилиши тантанаси бўлди. Унда Хоразм вилояти ҳамда шаҳар ва туманларининг жиноят , фуқаролик, иқтисодий, маъмурий судлари судьялари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов мамлакатимизда, шу жумладан вилоятимизда қонун устиворлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан кенг кўламда изчил ислоҳотлар ўтказилаётганлиги, айниқса суд тизими соҳасини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам –Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги билан самимий қутлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида узоқ йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари Рўзимат Худойберганов, Саломат Маматовалар ўз ҳаётий тажрибалари, фойдаланишга топширилган Хива суди биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиш, адолатли қарорлар қабул қилиш учун барча шароитлар яратилганлигини мамнуният билан гапирдилар. Туман ҳокими Озод Матёқубов суд биносини ташқи ва ички томонларини кўздан кечириш жараёнида янгидан шаклланаётган туман маркази кўркига кўрк қўшиб турганлиги, бу бино билан ёнма ён туман ички ишлар бўлими, прокуратура ходимлари учун ҳам янги бинолар қад ростлаётганлигини билдирди. Суд биносини қисқа муддатда сифатли ва кўркам ҳолда бунёд этишган Ҳикмат Худойберганов бошлиқ “Хивачинободбиносервиз” корхонаси қурувчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов иштирок этди. 

“Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” савдо кўргазмаси халқимизнинг ўзига хос деҳқончилик мактаби, дунёга машҳур қовунларимиз, Хоразм деҳқонининг, умуман хоразмликларнинг нозик диди, малакаси ва меҳмондўстлигининг намойишидир.


Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш ва бу орқали маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб этиш мақсадида Хива шаҳрида ҳар йили айни қовун пишиғида анъанавий тарзда қовун сайли ташкил қилинади. Ушбу фестиваль ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибасини, ширин-шакар полиз ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.


– Тўғрисини айтсам, шу пайтгача дунёнинг кўпгина давлатларида бўлиб қовуннинг шунча тури борлигини билмаган ва барчасини бир жойнинг ўзида тановул қилмаганман, – дейди германиялик сайёҳ Доминик Қуосдорф. – Хивага саёҳатим жараёнида шундай байрамда иштирок этаётганимдан жуда бахтиёрман. Ҳар бир қовуннинг мазаси ўзига хос. Айримлари жуда ширин. Бу таъмлар ва бу ердаги кўриниш, мезбонларнинг меҳмондўстлиги бир умр ёдимда қолса керак.


Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни эътиборини қаратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбир доирасида полиз экинлари ва турли боғ меваларининг янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларидан иборат “Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” савдо кўргазмаси ўтказилмоқда.


Деҳқонлар ва амалиётчи олимлар қовуннинг унутилган навларини тиклаш, экспортбоп янги навларини яратиш ва кўпайтириш устида ишламоқда. Селекционер олимлар томонидан ҳосилдорлиги юқори бўлган, ноқулай об-ҳаво шароитлари, айниқса, оқпалак касаллигига чидамли, экспортбоп “Гурлан”, “Амударё”, “Гулоби Хоразми”, “Саховат”, “ Заргулоби” навларининг яратилгани бу борадаги изланишларга ёрқин мисолдир. Хозирда вилоятда қовуннинг 125 тури мавжуд.


АТ «Алоқабанк» раҳбарияти кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 2019 йилнинг 15 август куни Банк мижозлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, саволлар, таклиф ва бошқа масалалар юзасидан банк раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2019 йил 30 август куни ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини танлаш юзасидан Танлов ўтказилади: 

Танловда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, олти ойдан кўп муддат фаолият юритаётган турғун савдо шахобчаси ва НКМ мавжуд бўлган юридик шахслар қатнашиши мумкин.