Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига багʻишланган видеоселектор йиғилишида Соҳани бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилгани аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги муҳим экани таъкидланган эди. Бугун Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов "Хоразм" футбол клуби, Минифутбол, Аёллар футбол клуби аъзолари, ҳамда футбол мухлислари билан соҳадаги муаммоларни ўрганиб унга ечим топиш борасида учрашди. Ҳоким учрашувда футболчи ва мухлислар томонидан айтилган муаммолар ечимини ўз назоратига олиб моддий қўллаб қувватлашини ҳамда 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Хоразм"-"Истиқлол" учрашувидан ижобий натижа кутаётганини, Хоразм халқи футболчилардан ғалаба кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, жамоа бош директори Каримов Мақсудга вилоятдаги иқтидорли футболчиларга эътиборни кучайтириш бўйича алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди. Қолаверса, вилоятимиздан етишиб чиқадиган иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаши ва уларни назорат қилиб боришни билдирди. 
                                                             Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 

      Мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги ишлар юқори самаралар бераётир. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Хоразм вилояти Хива шаҳрида Президент мактаби қурилишига тамал тоши қўйилган эди. Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов куни кеча Президент мактабига қабул қилинган 144 нафар ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда танловда ғолибликни қўлга киритиб, мактабда ўқувчиларга дарс бериш учун муносиб деб топилган фан ўқитувчилари билан учрашди ва уларни бу муваффақичт билан табриклади. Шундан сўнг ушбу ўқув масканининг қурилиш ишлари қай даражада олиб борилаётганини кўздан кечирди. Ота-оналар ўз фарзандларига яратилаётган бундай шароитлар учун Юртбошимизга ўз миннатдорчикларини мамнуният билан изҳор этишмоқда.                                                                                                                                                                                             Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 

        Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов, қуйи палата депутатлари, сенаторлар иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессиясида Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 август куни хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Сессияда вилоят ҳокимининг ушбу соҳаларга масъул бўлган ўринбосарининг ҳисоботлари эшитилди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли равишда амалий ишлар олиб борилмоқда. 

     Болаларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши ҳукуматимиз, мутасадди маҳкамалар, хизматлар раҳбарларининг доимий эътиборида. Уларнинг кўча, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларини тушунтириб, хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Диққат, болалар!” тадбири бошланди. 

        Вилоятимиздаги таълим муассасаларида янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

      2018-2019 ўқув йили Хоразм вилояти халқ таълими тизими учун муваффақиятли йил сифатида якунланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг якуний хулосасига кўра Хоразм вилояти умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш бўйича юқори натижа кўрсатди.
Шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасаларининг миллий рейтинги натижаларига кўра юқори ўринларни эгаллаган ТОП 20 таликка кирган мактабларнинг 7 таси, 35 фоизи Хоразм вилояти мактабларидир. Республикадаги кучли 100 та мактаб орасидан вилоятдан 17 та мактаб жой олди. Бу кўрсаткич вилоят халқ таълими тизимидаги илк маротаба эришилган юқори натижадир. 

       Хоразм вилояти Урганч туманида 193 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Давлат хизматлари марказининг янги биноси Урганч тумани аҳолиси учун мустақиллигимизнинг 28 йиллигига муносиб совғалардан бири бўлди. Туман марказида қад кўтарган муҳташам бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!”, деган эзгу ғоя одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади. – Олдин арзимас юмушларни бажариш учун ҳам айрим давлат идоралари эшиги олдида кунлаб сарғайиб ўтирилар эди, – дейди К.Рўзметов. Эндиликда, бундай сарсонгарчиликлар йўқ.  

      Урганч шаҳридаги «Авесто» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантаналари кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий – иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзгаришлар, яратувчанликлар давом этиб, улуғвор ишлар амалга оширилди. Бугун Давлат дастурларини бажарилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз кун сайин чирой очмоқда.

        Имконияти чекланганларга, муҳтожларга ғамхўрлик қилиш, уларга кўмаклашиш халқимизга хос қадрятлардан. Шу боис ҳам кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

      Мамлакатимизда тинчлик осойишталикни таъминлаш борасида фидойилик кўрсатиб келаётган ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бугунги кунда янги босқичга чиққан десак асло муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари ходимлари учун муносиб турмуш тарзини яратиш, уларни имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги қарори асосида барча вилоятларда ҳар йили уй-жой комплекслари қуриб фойдаланишга топширилиши белгилаб олинди. Бу борада Хоразм вилоятида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Урганч шаҳрининг марказида ўтган йили қурилиши бошланган жами 60 та хонадондан иборат иккита кўп қаватли уйларнинг қурилиши қисқа муддатларда замонавий қурилиш технологиялари асосида якунига етказилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланаётган шу кунларда Хоразм вилояти ички ишлар органларининг 60 нафар ходимига янги уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Хатамов, Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов ва вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.