Байрам ярмаркасига марҳамат!

Наврўз умумхалқ байрами олдидан ҳамда муборак Рамазон ойи муносабати билан Урганч марказий деҳқон бозори ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Унда вилоятимиз деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган ҳамда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ярмарка фаолияти билан танишиб, маҳсулот турларини янада кўпайтириш, шаҳарликларнинг байрам дастурхонига арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш бўйича топшириқлар берди.
Вилоят ҳокими марказий деҳқон бозорида ҳам бўлиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси билан қизиқди, сотувчи ва харидорлар билан мулоқотда бўлди. Бозорлар тўкинлиги, нархлар барқарорлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган бундай тадбирлар аҳолининг харид қобилиятини ошириш, халқимизнинг байрам дастурхони янада тўкин бўлишига хизмат қилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш