Click to listen highlighted text!
   Вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 500 дан ортиқ маҳаллаларда “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида турғун савдо дўкони ва томорқачилар ўртасида шартномалар имзоланмоқда. 
   Қўшкўпир туманининг ҳар бир маҳалласида 50 га яқин иссиқхоналар ташкил этилган. Департаментнинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан  маҳалладаги томорқа ер эгалари ва турғун савдо дўкони ўртасида 10 га яқин шартномалар имзоланди. Эндиликда маҳалладаги томорқа ер эгалари ўз иссиқхоналарида хосилга кирган помидор, бодринг, пиёз ва кўкатларни арзонлаштирилган савдо дўконларига топширмоқдалар. Етиштирувчилар номига пластик карточка очилиб,  кунлик тўлов пластикга ўтказиб берилмоқда. Бу билан дўконда харид яхшиланиб, солиқ тушумларининг ошиши ҳам кўзда тутилган. Иссиқхона эгалари эса ортиқча сарф-ҳаражатларсиз оилавий даромади яхшиламоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси


  Хоразм мудофаа ишлари бошқармасида “Ғалабанинг 75 йиллиги”га музей ташкил этилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
   Оғир ва синовли кунларни бошидан ўтказган халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонишда ҳам ҳиссаси катта бўлган. Фронтда қаҳрамонлик кўрсатган ва фронт ортида кечаю-кундуз меҳнат қилган ўзбекистонликлар бостириб олинган собиқ иттифоқ ҳудудларидан минглаб етим қолган болаларни ҳам қабул қилиб, ўз фарзандларидек вояга етказган. 
   Шу йилда капитал таъмирдан чиқиб, фойдаланишга топширилган Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармасида хоразмликларнинг Иккинчи жаҳон урушида қўшган ҳиссаси, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлиги акс этган хотира музейи ташкил этилди. Ушбу музей фондини экспонат ва тарихий ҳужжатлар билан бутлашда бутун вилоят аҳли ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

     Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев бугун эрталабдан Қулонқорабоғ қишлоғининг «Қорабоғ», «Пахтаобод» маҳаллаларида аҳолига тарқатилаётган ун нархини назорат қилди ва МФЙ раислари билан ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.Ҳоким бошчилигида тумандаги мавжуд 43та маҳаллада ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо дўконлари, деҳқон бозорлари орқали тумандаги «Боғот Дон»АЖ томонидан ишлаб чиқарилган  ун маҳсулотлари тўғридан-тўғри аҳолига етказилмоқда.
    Боғот тумани ҳокимлиги, Боғот тумани прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёни топшириқлари амалда бажарилиб, ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ҳар бир маҳаллада кўчма автодўконлар орқали ун маҳсулотларини етказиб бериш жараёни давом этмоқда.

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.


   Боғот туманининг «Соҳибкор» маҳалласи вилоят марказидан узоқ масофада жойлашган. Бу ерда  4 минг 105 нафар ахоли истиқомат қилади. Вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ушбу маҳаллада “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида турғун савдо дўкони аҳолига қулайлик яратмоқда. Бу ерда рўзғор учун зарур бўлган кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини карантин қоидаларига риоя этган ҳолда сотилиши таъминланмоқда.  Ушбу маҳалла хонадонларида 50 дан ортиқ иссиқхона  мавжуд. Уларда асосан сабзавот ва полиз экинлари  етиштирилмоқда. 
    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан маҳалладаги томорқа ер эгалари ва турғун савдо дўкони ўртасида шартномалар имзоланди. Эндиликда маҳалладаги 4 нафар томорқа ер эгалари ўз иссиқхоналарида хосилга кирган полиз экинлари, кўкатлар ва баҳорий кўчатларни ушбу дўконга топширишмоқда. Етиштирувчилар номига пластик карточкалари очиб берилди. Хозирда кунлик тўлов пластик карточкаларга ўтказиб берилмоқда. Бу билан дўконда харид яхшиланиб, солиқ тушумларининг ошиши ҳам кўзда тутилган. Иссиқхона эгалари эса ортиқча сарф-ҳаражатларсиз оилавий даромади яхшиламоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги
Департаментнинг Хоразм вилоят 
бошқармаси ахборот хизмати

Коронавирус карантинига қарамасдан, мамлакатимизда коммунал соҳа узилишларсиз ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Буни биз “Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхоналарда аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича бир маромда амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Қиш ғамини ёзда е, мақолига амал қилинган ҳолда жамиятда 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, табиий газ тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Вилоятда истеъмолчиларга “зангори ёқилғи” қарийб 6296 километр қувур ва 9532та газ тақсимлаш мосламаси орқали етказиб берилишини ҳисобга олсак, бу ишнинг нечоғлик кўлами кенг эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас.


     Бугун  Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан "Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ачилов Муроджон Азаматович Гурлан тумани ҳокими  этиб тайинланди.
 
     Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич қатнашди. 


    Эслатиб ўтамиз: Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Салаев Алишер Рўзметович янги ташкил этилган  Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.

      Жорий йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманида одамлар 10 кг ун олиш учун бир-бири билан ёқалашаётганлиги ҳақида асосланмаган хабар тарқалди. 
   Карантин даврида тумандаги барча маҳаллаларга  арзонлаштирилган савдо дўконлари ва кўчма бозорлар орқали ун маҳсулотлари белгиланган тартиб асосида етказилмоқда. 
Бу борада вилоят ва туман ҳокимлиги,  прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган.   
   Хусусан, Ҳазорасп туманига «Боғотдон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 1-навли 50кг қопли ун маҳсулотлари биринчи қўл тамойили асосида етказилмоқда. Ҳар бир маҳаллага кўчма автодўконлар орқали ун, макарон, нон, ёғ, картошка, пиёз каби махсулотларини етказиб бериш жараёни давом этмоқда. 
   Мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини бирламчи истеъмолбоп маҳсулотлар билан таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, айрим фуқароларимизнинг ваҳима билан фейк хабар тарқатиши, эҳтиёжидан ортиқ 3-4 қоплаб ун маҳсулотини сотиб олиш ҳолатлари кузатилаётгани ўринсиз ахборотларни авж олишига сабаб бўлмоқда. 
    Ҳазорасп аҳолиси азалдан тадбиркорлар юрти саналган. Шундай экан, карантин пандемияси даврида ҳар бир юртдошимиз Президентимиз олиб бораётган сиёсий бошқарувда кўмакчи бўлишини, маҳаллада, жамиятда ўзининг саҳоватлилик, сабр-тоқат ва ҳамжиҳатлик каби ўзбекона хислатлари билан ўрнак бўлишини сўраймиз. Зеро, саховат ва кўмак бор жойда тартиб-интизом ва барака бўлади.

     Ижтимоий тармоқларда Боғот туманида ун тақчиллигига оид хабарлар тарқатилди. 
Лекин бугунги кунда туманда мавжуд 43 та маҳаллада ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўконлари, деҳқон бозори ва кўчма бозорлар орқали аҳолига тумандаги ун ишлаб чиқарадиган корхонасидан ун маҳсулотитўғридан-тўғри етказилмоқда. 
      Бу борада туман ҳокимлиги,  туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнида белгиланган, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун маҳсулотлари арзонлаштирилган савдо дўконлари орқали аҳолига ўз вақтида етказиб берилмоқда.
     Карантин даврида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ҳар бир маҳаллага кўчма автодўконлар орқали ун, макарон, нон, ёғ, картошка, пиёз каби маҳсулотларини етказиб бериш жараёни давом этади. Ун ва дон маҳсулотлари захираси етарли. 
    Шу ўринда, аҳолидан эҳтиёжи асосида маҳсулотларни харид қилишлари ҳамда ёлғон ахборот тарқатиш билан ортиқча ваҳима уйғотмасликларини сўраймиз.

  Дунёнинг кўпгина давлатларида тарқалган COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида хориждан қайтиб келган бир гуруҳ юртдошларимиз карантин ҳудудларида кузатувга олинган эди. Белгиланган карантин муддатини ўтаб бўлган меҳмонларнинг яна 96 нафари Урганч темирйўл вокзалидан яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

    Россиянинг турли шаҳарларида бўлиб қайтган ушбу фуқаролар жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган. Вилоятнинг турли жойларида ташкил этилган карантин ҳудудларига жойлаштирилган уларнинг саломатлиги тажрибали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг доимий назоратида бўлди. Мутахассис инфекционистлар томонидан улар кунига икки марта тиббий кўрикдан ўтказилиб, уч мартадан тана ҳарорати ўлчаб турилди. Афсуски, карантин даврининг сўнгида айрим фуқароларда кассаллик аломатлари пайдо бўлганлиги сабабли карантин муддати яна икки ҳафтага узайтирилган.