Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ўзига бириктирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Боғот туманининг Боғзор маҳалласидаги бир нечта аҳоли хонадонларида бўлди
Оилалар вакиллари билан мулоқот чоғида уларнинг иқтисодий аҳволи таҳлил қилинди, меҳнатга қобилиятли оила аъзоларини касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали даромадини ошириш бўйича таклифлар билдирилди, тижорат банкларини жалб қилган ҳолда имтиёзли кредитлар ажратиш йўли билан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш