DataLife Engine / Давлат грантларини ажратиш бўйича 3-танлови ( Қайта эълон)

Давлат грантларини ажратиш бўйича 3-танлови ( Қайта эълон)

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди  “Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловини қайта 

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш, аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш;  
  2. Туризм ярмаркалари ва кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш; 
  3. Оммабоп интернет ресурсларида воханинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш; 
  4. Экотуризм, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
  5. Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма-хиликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
  6. Маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш; 
  7. Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш йўналишида ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда таъсирчан дастурларни амалга ошириш. 

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 27 июлдан 27 августача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

 Маълумот учун тел:  62 223 00 39 / 62 228 45 43




21-08-2023, 16:20
Вернуться назад