DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқаролик жамиятининг роли” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқаролик жамиятининг роли” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:


  1. “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ва уни 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастури ижросининг жойларда амалга оширилиши  юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;
  2. Аҳоли яшаш пунктларининг қулай экологик ва санитария   ҳолатини таъминловчи аниқ жамоат чораларини ва самарали механизмларини амалга ошириш;
  3. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳамда олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларда “Беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш;
  4. Ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган қишлоқ ва маҳаллаларда Янги Ўзбекистон маҳалласининг қиёфасини яратиш;
  5. Ёшларни замонавий ва анъанавий меҳнат фаолияти турларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш;

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида ёки жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 27 февралдан 31 мартгача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

 Маълумот учун тел:  62 223 00 39 / 62 228 45 43

27-02-2023, 15:08
Вернуться назад