Click to listen highlighted text!

Хоразм вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хоразм вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси: Адамбаев Одилбек Жумабаевич

Туғилган йили: 03.09.1973
Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Боғот тумани
Миллати: ўзбек
Партиявийлиги: йўқ
Маълумоти: олий
Тамомлаган: 1995 й. Урганч давлат университети (кундузги)
2000 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Қайси чет тилларини билади: Рус, инглиз

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1990-1995 йй. - Урганч давлат университети талабаси
1995-1999 йй. - Хоразм вилояти телерадиокомпанияси сухандони, муҳаррири, катта муҳаррири-қишлоқ хўжалиги бўйича шарҳловчи.
1999-2000 йй. - Хоразм вилояти ҳокимлиги референти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси
2000-2006 йй. - Хоразм вилояти телерадиокомпанияси бош муҳаррири, маънавий-маърифий ишлар бўйича раис ўринбосари
2006-2012 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпанияси директорининг ўринбосари
2012-2014 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилоят телерадиокомпанияси директори вазифасини бажарувчиси
2014-2017 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилоят телерадиокомпанияси директорнинг ўринбосари
2017- 2021 йй. «Халқ сўзи» газетасининг  Хоразм вилояти бўйича мухбири, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири
2021  -  ҳ.в  Хоразм вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Хоразм вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Адамбаев Одилбек Жумабаевичга ҳокимлик фаолиятига доир ахборотларни шакллантириш ва расмий веб-сайтга жойлаштириб бориш, ўз вақтида ахборотларни янгиланишини таъминлаш юклатилган.

Ҳокимлик ахборот хизмати бўлинмасининг асосий хизмат вазифалари:
• ҳокимликнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга каратилган медиа-режани ишлаб чиқиш;
• ҳудудий ОАВ позицияси ҳамда ҳудуддаги жамоатчиликнинг ҳокимлик фаолиятига нисбатан фикри тўғрисида вилоят ҳокимлиги раҳбариятини тезкор хабардор қилиш;
• вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ҳудудий муаммолар тўғрисида қисқа ахборот хабарларини мунтазам тақдим этиб туриш,
• ҳокимлик фаолияти тўғрисида янгиликлар, лавҳалар ва бошқа материалларнинг чиқиши учун ахборот режасини ишлаб чиқиш (1-3 ой учун бўлгани маъқул);
• ҳокимлик фаолиятига дахлдор ахборот материалларини тайёрлаш (матбуот хабарномалари, фото бюллетенлар, видео ва аудиоматериаллар, интервю ва ҳоказо);
• ОАВ, бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан ҳокимлик фаолияти юзасидан берилиши мумкин бўлган саволларига жавобларни олдиндан тайёрлаш;
• келишилган ҳолда, ҳоким ёки бошқа ҳокимлик ходимларининг матбуот анжуманлари, брифинглар, интервю ва фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
• ҳокимликнинг расмий веб-сайти учун ахборотни тайёрлаш ва жойлаштириш;
• ҳокимлик ва ҳудуддаги бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ОАВ хабарларини мониторинг ва таҳлил қилиш;
• ҳокимлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган маълумотларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш;

Адрес: Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29, 220100
Тел: +998(62) 223-00-18, 
Факс: +998(62) 223-00-18,
Э-почта: info@xorazm.uz
Добавить комментарий

Оставить комментарий