Click to listen highlighted text!

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Свердловск вилоятидаги наслчилик хўжалиги ижрочи директори Владислав Егоровни қабул қилди

    Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Голландиянинг "Hendrix Genetic" фирмаси томонидан Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида ташкил қилинган “Свердловск 4” наслчилик паррандачилик  хўжалигининг савдо-сотиқ масалалари бўйича ижрочи директори  Владислав Егоровни қабул қилди.


   Учрашувда мазкур корхона билан “Урганч Умид Юлдузи” МЧЖ ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар, наслли инкубацион тухумлар олиб келиш, янги қўшма корхона ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

   Маълумот учун, жорий йилнинг 1 январь куни  вилоятимизга "Свердловск 4” наслчилик паррандачилик  хўжалиги томонидан  604,8 минг дона инкубацион тухум олиб келинган бўлиб, май ойига қадар яна 1 млн 800 минг дона наслли инкубацион тухумлар олиб келиш режалаштирилган.

  Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий