Click to listen highlighted text!
Президентимиз жорий йил 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ички туризм имкониятларидан янада унумлироқ фойдаланиб, соҳага хизмат қилувчи йўлдош тармоқларда иш жойлари ташкил этиш, диққатга сазовор масканлар ва қадимий шаҳарларга саёҳатлар уюштиришга алоҳида эътибор қаратган эди.

Хоразм вилоятида ҳам меҳмонларни муносиб кутиб олиш, мароқли ва хавфсиз дам олишлари учун барча шароитлар яратилди.Президентимизнинг шу йил 28 майдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони вилоятда янги ички туризм йўналишлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтириш, тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини босқичма-босқич юксалтиришда дастуриламал бўлмоқда.


–Вилоятимизда бу йўналишларда катта салоҳият мавжуд, – дейди вилоят туризмни ривожлантириш департаменти бўлим бошлиғи Райҳон Давлетова. – Қадимий Хоразм воҳаси ноёб маданий ёдгорликлари ва табиий мерос объектларига бой ҳудуд. Зиёрат, таълим, экологик ва соғломлаштириш, гастрономик туризми йўналишларига дунё аҳли катта қизиқиш билдиргани ҳам бежиз эмас. Пандемия шароитида ҳам вилоятнинг жозибадор туристик имкониятларидан янада унумли фойдаланиш бўйича белгилаб олинган вазифалар изчил давом эттирилмоқда.


Сайёрамизга чанг солган пандемиядан бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз сайёҳлик соҳаси ҳам жиддий зарар кўрди. Бироқ,мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши карантин қоидалари жорий этилганидан бошлаб, туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.


  Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари К Игамбергенов ҳамда, Хива туман ҳокими О Матякубов туманимизниг «Парчанхос» маҳалласида  “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Ҳар бир хонадон ташқи кўриниши, кўчаларда қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб берилди. Шу билан бир қаторда маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳабар олдилар. Уларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. 

     Боғот туманида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш, уларни камбағалликдан чиқариш ва даромадга йўналтириш мақсадида, туман ҳокими О.Холбоев ҳар бир фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглаб, ҳар қандай вазиятда мурожаатчининг оиласига ёрдам бериш орқали маҳаллаларда камбағалликнинг олдини олишга эришилмоқда. Ҳамжиҳатликдаги ишлар самараси туфайли халқ ислоҳотлардан рози бўлишлари учун тинимсиз мурожаатлари тингланмоқда, ёрдам берилмоқда. Навбатдаги ҳоким қабулида фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, кадастр ва бошқа масалалар   бўйича мурожаатлар қилишди.
     Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди ва ҳал бўлмаган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб муддатлар белгиланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борда  туманимизда олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқдир.  

 Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактаб ва коллежларни тугаллаб, етуклик онларига етиб келганингиз билан вилоятимиздаги ёши улуғ инсонлар ва шахсан ўз номимдан қизғин ва самимий муборакбод этаман. Сиз мўътабар ва муҳтарам ота–оналарининг умид юлдузи бўлган, бугун мустақил ҳаётга йўлланма олиб, келажакда юртимиз таянчи ва суянчи бўлишга шайланиб турган ўғил-қизларимизга чин юракдан оқ йўл тилар эканман, бугунги орзу интилишларингиз, ёшлик шижоатингиз, пок ва ёруғ ниятларингиз Сизни асло тарк этмасин, дейман!
 Ушбу бетакрор лаҳзаларда фурсатдан фойдаланиб, айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман.


Вилоятнинг 1294 та фермер хўжаликлари томонидан 33200 гектар майдонларга ғалла экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди.  


Давлат ҳариди учун шартнома асосида жами 92,6 минг тонна, шундан 84,4 минг тонна товар топшириш режалаштирилиб, амалда 86,8 минг тонна дон топширилди ва режа 102,9 фоизга бажарилди


Дон йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.                                                                                                            

Марказий банк раҳбариятининг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги учрашувлари давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилди.
Учрашувлар якуни бўйича тижорат банклари масъул ходимлари билан биргаликда кредит маблағларига талаби мавжуд корхоналарга ўрнатилган тартибда кредитни расмийлаштириш жараёни бошланди.

Шу билан бирга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида банклар фаолиятини такомиллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 30 июнь  “Ёшлар куни” муносабати билан  туманидаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига тикув машиналари совға қилинди.  Совғалар  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раиси М.Машарипов ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Бобожоновалар томонидан эгаларига топширилди.

   Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 61,2 центнерни ташкил қилади. Бу йил 133 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3520 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди. Умумий ҳисобда 9825 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган. Шундан 880 тонна уруғлик дон, 8945 тонна товар дон маҳсулотларидир.  Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Эртапишар”, “Ўртапишар” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 35 та оператор, 20 отряд, 27 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.  Жорий йилнинг 21 июнь ҳолатига давлатга жами 9103,7 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 101,8 фоизга бажарилди. 
 Тумандаги илғор фермерлардан “Жўрабек Қумобод”, “Обод нурзиё”, “Достонбек”, “Бўзқалъа диёри”, “Хоразм фахри”, “Мунисбек Наврўзбек” каби  фермер хўжаликлари ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар. 
 
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  Боғот туманининг ғаллакорлари вилоятда ғалладан тез суратларда юқори ҳосил олиш эвазига олдингилардан бўлиб, давлатга дон сотиш режасини ошиғи билан бажардилар.  
    Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 62 центнерни ташкил қилади. Жорий йилда 89 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3340 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди. Умумий ҳисобда 9328 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган.
    Шундан 835 тонна уруғлик дон, 8493 тонна товар дон маҳсулотларидир.  Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Эртапишар”, “Ўртапишар” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди.
    Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 22 та оператор, 22 отряд, 22 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.
    Энг қувонарлиси шуки, ушбу мавсумда 10 кун ичида шартнома режаси бажарилди. Жорий йилнинг .21 июнь ҳолатига давлатга жами 8564 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 100,8 фоизга бажарилди. 
  Тумандаги илғор фермерлардан «Қуромбой Содиқ», «Рўзмат Матниёз», “Чўлқувар”, «Холмурод ўғли Мансур», «Дилшод», «Аброрбек», «Маҳмуджон Болтаев», «Қуромбоев Сарварбек», «Шермат ота ўғли Олим» каби 88та фермер хўжаликлари ва 1та кластер ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар. 

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати