Click to listen highlighted text!
 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йил январь-март ойларида вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 368,2 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилиб (115,1 фоиз), шундан хорижий инвестициялар 28,6 млрд. сўм (3,5 млн АҚШ доллари эквивалентида)ни (7,8 фоиз) ташкил этди. 


 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

Юк ташиш. 2018 йил январь-июнида барча транспорт турлари томонидан 16,4 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,4 фоизни ташкил этди.  
Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 304,4 млн.тн-км. ни ташкил қилди ва 6,2 фоизга кўпайди.  

Демография ва меҳнат бозори


 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1815,3 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 10380 кишига ёки 0,6 фоизга кўпайди.  

 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

2018 йил январь–июнь

млрд. сўм 
2017 йил 
январь-июнига нисбатан фоиз ҳисобида
 



Ялпи ҳудудий маҳсулот 
4737,7 
104,1 

 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь-июнда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми 4737,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 
2017 йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 104,1 фоизга тенг бўлди. 
2018 йил январь-июнь ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 124,7 фоизни ташкил қилди. 


 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

2018 йилнинг январь-июнь ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 11836 тани ташкил қилди. Вилоят бўйича кичик тадбиркорлик корхона ва ташкилотларининг сони Урганч шаҳрида 2989 та, Хива шаҳрида 1217 та, Хива туманида 1288 та, Урганч туманида 1255 та, Хонқа туманида 862 та, Янгиариқ туманида 792 та, Хазорасп туманида 731 та, Гурлан туманида 663 та, Қўшкўпир туманида 622 та, Боғот туманида 521 та, Шовот туманида 496 та ва Янгибозор туманида 400 тани ташкил қилди.

 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14918 тани ташкил қилиб, шундан 14198 таси ёки  ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,1 фоизи фаолият кўрсатмоқда. 
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3580 та (24,0 фоизи), саноат 2351 та (15,8 фоизи), қурилиш 1544 та (10,3 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги1139 та (7,6 фоизи) соҳаларига тўғри келади.  
Жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 524 тага (3,8%) га ошган ҳамда уларнинг умумий сони 14198 тани ташкил этган. 
Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Урганч шаҳрида (23,9%),Урганч (10,4),Хива (9,9%) туманларида кузатилмоқда. 

 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

2018 йилнинг январь-июнь ташқи савдо айланмаси 108,9 млн. АҚШ долларини, жумладан 40,8 млн. АҚШ долларини, экспорт операциялари, 68,1 млн. АҚШ долларини импорт операциялари ташкил этди. Ташқи савдо айланмасининг сальдоси -27,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. 

 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

2018 йилнинг январь-июнида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 2018,1 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 102,7 фоизни шу жумладан ялпи деҳқончилик маҳсулотлари 709,8 млрд. сўмни
(103.4 фоиз), ялпи чорвачилик маҳсулотлари 1257,7 млрд. сўмни (101,8 фоиз), қишлоқ хўжалигида кўрсатилган ҳизматлар ҳажми 25,9 млрд. сўмни (102.5 фоиз), балиқчилик хўжаликларида 21,7 млрд. сўмни (143,1 фоиз), овчилик хўжалигида 0,036 млрд. сўмни (57,2 фоиз), ўрмончилик хўжаликларида 2,9 млрд. сўмни (101,3 фоиз) ташкил қилди.

 2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)

2018 йил январь-июнь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2479,3 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 114,2 фоизни ташкил этди. 
Ҳисобот даврида 1543,9 млрд. сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2017 йил январь-июнь ойлрига нисбатан 115,5 фоизни ташкил этди.  
Жумладан, 431,1 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 1096,6 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2017 йил январь-июнь ойларига нисбатан мос равишда 105,8 фоиз ва 120,3 фоиз) ишлаб чиқарилди. 
Тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 
7,4 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди.