Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Янги йил байрами муносабати билан ҳудудларда савдо ярмаркалари ташкил этилди​

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли гавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Айниқса Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги маҳсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари ҳўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Fotogalereya