Click to listen highlighted text!
 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йил январь-декабрда бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳажми 3552,1 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан қишлоқ жойларида 1205,5 млрд. сўм ёки умумий кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 
33,9 фоизини ташкил қилди. 2016 йил январь-декабрга нисбатан ўсиш 105,3 фоизни ташкил этди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14273 тани ташкил қилиб, шундан 13674 таси ёки  ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,8 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3406 та (23,9 фоизи), саноат 2240 та
 (15,7 фоизи), қурилиш 1466 та (10,3 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 
1109 та (7,8 фоизи) соҳаларига тўғри келади. 


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 11345 тага ташкил қилди. Вилоят бўйича кичик тадбиркорлик корхона ва ташкилотларининг сони Урганч шаҳрида 2866 та, Хива шаҳрида 861 та, Хива туманида 1531 та, Урганч туманида 1181 та, Хонқа туманида 812 та, Янгиариқ туманида 770 та, Хазорасп туманида 698 та, Гурлан туманида    641 та, Қўшкўпир туманида 580 та, Боғот туманида 547 та, Шовот туманида 471 та ва Янгибозор туманида 387 тани ташкил қилди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йил январь-декабрда вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 1677,1 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилиб (113,9 фоиз) , шундан хорижий инвестициялар 197,5 млрд. сўмни (11,8 фоиз) ташкил этди.
 


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йилнинг январь-декабрида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 3780,6 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 47,9 млрд. сўмни (100,1 фоиз), ўрмончилик хўжаликларида 3,9 млрд. сўмни (100,0 фоиз), балиқчилик хўжаликларида 
54,5 млрд. сўмни (102,6 фоиз) ташкил қилди.




 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йил январь-декабрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3828,0 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 115,5 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 2291,7 млрд. сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2016 йил январь-декабрь ойларига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди.
Жумладан, 827,1 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 1425,7 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2016 йил январь-декабрь ойларига нисбатан мос равишда 117,4 фоиз ва 104,2 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида 18,8 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди.
 


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Асосий иқтисодий кўрсаткичлар
2017 йил январь–декабрь

 

млрд. сўм

2016 йил 
январь-декабрга нисбатан фоиз ҳисобида

 

 

 

Ялпи ҳудудий маҳсулот

8232,9

104,5


 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йилнинг январ-март ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 11629 тага ташкил қилди. Вилоят бўйича кичик тадбиркорлик корхона ва ташкилотларининг сони Урганч шаҳрида 2965 та,Хива шаҳрида 1128 та, Хива туманида 1299 та, Урганч туманида 1233 та, Хонқа туманида 847 та, Янгиариқ туманида 784 та, Хазорасп туманида 712 та, Гурлан туманида 659 та, Қўшкўпир туманида 593 та, Боғот туманида 522 та, Шовот туманида 487 та ва Янгибозор туманида 400 тани ташкил қилди. 

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14614 тани ташкил қилиб, шундан 13972 таси ёки  ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,6 фоизи фаолият кўрсатмоқда. 
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3475 та (23,8 фоизи), саноат 2281 та (15,6 фоизи), қурилиш 1580 та (10,8 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 1121 та (7,7 фоизи) соҳаларига тўғри келади.