Урганчда қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази иш бошлади
Бугун Урганч шаҳрида қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази ўз фаолиятини бошлади. Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан барпо этилган мазкур марказда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрланади. Марказ учун ажратилган бино 3 миллиард 646 миллион сўм маблағ сарфланиб мукаммал таъмирланди, шунингдек 1 миллиард сўм маблағ ҳисобига ўқув устахоналари, 300 ўринли ётоқхона, ошхона замонавий мебель ва амалий машғулотлар учун зарур воситалар билан жиҳозланди. Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ф.Эрманов иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, бунёдкорлик ишлари кўлами йилдан йилга кенгайиб бораётган бугунги шароитда қурилиш соҳаси мутахассисларига талаб тобора ортиб бораётгани ҳақида тўхталдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш