Ваҳимага ўрин йўқ
Коронавирус инфекцияси ҳақидаги ёлғон хабарлар айрим юртдошларимизнинг нарх-наво билан боғлиқ ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда.
Хабарингиз бор, бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда давлат солиқ идоралари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хоразм вилояти Марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ўрганилди.
Марказий деҳқон бозорида тўкин-сочинлик, расталарда маҳсулотлар етарли.
Ҳеч қандай тиқилинч, навбатлар мавжуд эмас. Картошка 3500-4000 сўм, пиёз 3000-3500 сўм, гўшт 38000-42000 сўм, ўсимлик ёғи 1 литри 10000-11000 сўмдан сотилмоқда. Бемалол кириб харид қилишингиз мумкин.

“Тўмарис Нур” гипермаркети
Бу ерда ҳам харидорлар жуда кам, лекин мева-сабзавотлар, турли хил кўкатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари савдо пештахталарини тўлдириб турибди. Нарх-наво ҳам барқарор.
Мамлакатимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси етарли даражада.
Юқоридаги ҳолатлар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Биздан биргина талаб - коронавирус пандемиясидан ваҳимага тушмасдан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш!!!

Хоразм вилоят ДСБ
Матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш

Veb-sayt faoliyatini baholang
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |