DataLife Engine / Ваҳимага ўрин йўқ

Ваҳимага ўрин йўқ

    Коронавирус инфекцияси ҳақидаги ёлғон хабарлар айрим юртдошларимизнинг нарх-наво билан боғлиқ ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда.
Хабарингиз бор, бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда давлат солиқ идоралари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 
Хоразм вилояти Марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ўрганилди.

Марказий деҳқон бозорида тўкин-сочинлик, расталарда маҳсулотлар етарли. 
Ҳеч қандай тиқилинч, навбатлар мавжуд эмас. Картошка 3500-4000 сўм, пиёз 3000-3500 сўм, гўшт 38000-42000 сўм, ўсимлик ёғи 1 литри 10000-11000 сўмдан сотилмоқда. Бемалол кириб харид қилишингиз мумкин.
“Тўмарис Нур” гипермаркети
Бу ерда ҳам харидорлар жуда кам, лекин мева-сабзавотлар, турли хил кўкатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари савдо пештахталарини тўлдириб турибди. Нарх-наво ҳам барқарор.
Мамлакатимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси етарли даражада.
Юқоридаги ҳолатлар ҳам буни  тасдиқлаб турибди. Биздан биргина талаб - коронавирус пандемиясидан ваҳимага тушмасдан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш!!!

Хоразм вилоят ДСБ
Матбуот хизмати
4-04-2020, 17:10
Вернуться назад