

Айниқса Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги маҳсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар.

Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.
