Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ УЧРАШУВИ ЯНГИБОЗОРДА ЎТДИ

  • Qog'ozga chop etish

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов бугун Янгибозор тумани Ширинқўнғирот қишлоғи “Ширинлар” маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов ва вилоят ва туман корхона ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар. Урашув давомида асосан ичимлик суви таъминоти, электр кучланишининг пастлиги, сифатли кўмир етказиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлди. Шу маҳаллада яшовчи Севара Матяқубова маҳаллага оилавий поликлиника 5 км узоқликда бўлганлиги сабабли, шу ернинг ўзига кичик бир дорихона ташкил қилиб беришни сўради. Мурожаат шу ернинг ўзида ўз ечимини топди ва маҳалладаги эски ҚВП биносининг бир қисми дорихона сифатида ташкил қилинадиган бўлди.





“Тараққиёт” кўчасида яшовчи Холмуратова Сайёра кўчадаги хонадонларни ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Айни пайтда мазкур кўчада 25 та хонадон мавжуд бўлиб, ичимлик сувини ўтказиш учун 500 метрлик қазув ва қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш лозим бўлади. Янги йил байрамигача ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинадиган бўлди. 
Матяқубов Ражабберган маҳалладаги “Бахшилар” ўрамида истиқомат қилади. 135 хонадондан иборат мазкур жойда  мактабгача таълим муассасаси  мавжуд эмас. Маҳалла марказидаги МТМ эса 3 км узоқликда жойлашган. Фуқаро шу муаммо юзасидан мурожаат қилди. Мутасаддилар томонидан масала ўрганилди. Мурожаат ижобий ечим топиб, тез кунларда бу ерда оилавий боча ташкил қилинади. 2020 йилдан эса давлат хусусий шерикчилик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти ишга тушириладиган бўлди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya