





“Тараққиёт” кўчасида яшовчи Холмуратова Сайёра кўчадаги хонадонларни ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Айни пайтда мазкур кўчада 25 та хонадон мавжуд бўлиб, ичимлик сувини ўтказиш учун 500 метрлик қазув ва қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш лозим бўлади. Янги йил байрамигача ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинадиган бўлди.
Матяқубов Ражабберган маҳалладаги “Бахшилар” ўрамида истиқомат қилади. 135 хонадондан иборат мазкур жойда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас. Маҳалла марказидаги МТМ эса 3 км узоқликда жойлашган. Фуқаро шу муаммо юзасидан мурожаат қилди. Мутасаддилар томонидан масала ўрганилди. Мурожаат ижобий ечим топиб, тез кунларда бу ерда оилавий боча ташкил қилинади. 2020 йилдан эса давлат хусусий шерикчилик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти ишга тушириладиган бўлди.