Тиббий воситалар энди ўзимизда тайёрланади
Янгибозор туманидаги Чўболончи қишлоғида йилига 40 миллион дона тиббиёт момиқи ва стерилланмаган бинт ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади.
Умумий қиймати 2 миллиард 370 миллион сўмлик мазкур лойиҳа доирасида барпо этилган корхонага хориждан 987 миллион сўмга ускуна ва технологиялар келтириб ўрнатилди. Илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу замонавий корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган. Корхона ҳудуди, атрофида катта хажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.
– Корхонамизда йилига 40 миллион дона сифатли тиббиёт момиқи ва стерилланмаган бинт ишлаб чиқарилади, – дейди “ELINZA ” ишлаб-чиқариш ва савдо фирмаси раҳбари Йўлдош Эрназаров. – Маҳсулотимизни ички бозордан ташқари Россия давлатига экспорт қиламиз.
Завод ишга туширилиши билан 10 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 80 фоизи хотин-қизлардир.
Корхона очилишида вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?
« Июль 2025 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
