DataLife Engine / Тиббий воситалар энди ўзимизда тайёрланади

Тиббий воситалар энди ўзимизда тайёрланади


Янгибозор туманидаги Чўболончи қишлоғида йилига 40 миллион дона тиббиёт момиқи ва стерилланмаган бинт ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади.

Умумий қиймати 2 миллиард 370 миллион сўмлик мазкур лойиҳа доирасида барпо этилган корхонага хориждан 987 миллион сўмга ускуна ва технологиялар келтириб ўрнатилди. Илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу замонавий корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган. Корхона ҳудуди, атрофида катта хажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.

– Корхонамизда йилига 40 миллион дона сифатли тиббиёт момиқи ва стерилланмаган бинт ишлаб чиқарилади, – дейди “ELINZA ” ишлаб-чиқариш ва савдо фирмаси раҳбари Йўлдош Эрназаров. – Маҳсулотимизни ички бозордан ташқари Россия  давлатига экспорт қиламиз.

Завод ишга туширилиши билан 10 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 80 фоизи хотин-қизлардир.

Корхона очилишида вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

6-06-2019, 20:18
Вернуться назад