УЧ ЮЗГА ЯҚИН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ
Юртбошимиз ташаббуси билан Хоразм вилояти иқтисодиётининг барча соҳаларини, айниқса саноат соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хоразм вилоятининг саноат марказига айланиб бораётган Ҳазорасп туманида навбатдаги янги корхона –“Ҳазорасп текстил” МЧЖ замонавий енгил саноат комплекси ишга туширилиши вилоятиқтисодиётининг ривожланиши ҳамда Ялпи ички маҳсулотнинг ортиб боришида муҳим аҳамият касб этади.
“Ҳазорасп текстил” корхонасида ип- калава ишлаб чиқариш лойиҳаси “Асака банк” ва “Виккот Импекс” МЧЖнинг жами 80 млрд. сўмлик инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Корхонада Швейцария, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ўрнатилиб, йилига беш минг тонна юқори сифатли ип - калава ишлаб чиқариш қуввати мавжуд. Тайёр маҳсулотнинг 80 фоизи экспорт қилинади. Корхонада 300 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Ушбу комплекс бугунги ислоҳотларимизга таянч бўлиб хизмат қилувчи лойиҳалардан бири бўлди.
Бугунги кунда вилоятимизда пахта - тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятимизда 6 та енгил саноат кластерлари ташкил қилинган бўлиб, бундан кейин ҳам ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилади. 2022 йилгача пахта толасини, 2024 йилгача ип - калавани, ўзимизда қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Комплексининг тантали очилиш маросимида вилоят хокими Ф. Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.
Бош саҳифага қайтиш