DataLife Engine / УЧ ЮЗГА ЯҚИН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ

УЧ ЮЗГА ЯҚИН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ



Юртбошимиз
 ташаббуси билан Хоразм вилояти иқтисодиётининг барча соҳалариниайниқса саноат соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хоразм вилоятининг саноат марказига айланиб бораётган Ҳазорасп туманида навбатдаги янги корхона –Ҳазорасп текстил” МЧЖ  замонавий енгил саноат комплекси ишга туширилиши вилоятиқтисодиётининг ривожланиши ҳамда Ялпи ички маҳсулотнинг ортиб боришида муҳим аҳамият касб этади

Ҳазорасп текстил” корхонасида ипкалава ишлаб чиқариш лойиҳаси   “Асака банк” ва “Виккот Импекс” МЧЖнинг жами 80 млрд. сўмлик инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилдиКорхонада ШвейцарияТуркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ўрнатилибйилига беш минг тонна юқори сифатли ип калава ишлаб чиқариш қуввати мавжудТайёр маҳсулотнинг 80 фоизи экспорт қилинадиКорхонада 300 га яқин янги иш ўринлари яратилдиУшбу комплекс бугунги ислоҳотларимизга таянч бўлиб хизмат қилувчи лойиҳалардан бири бўлди.

Бугунги кунда вилоятимизда пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаВилоятимизда 6 та енгил саноат кластерлари ташкил қилинган бўлиббундан кейин ҳам ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилади. 2022 йилгача пахта толасини2024 йилгача ип калаваниўзимизда  қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Комплексининг тантали очилиш маросимида вилоят хокими Ф. Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.

24-05-2019, 20:58
Вернуться назад