Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Мақсад – кадрлар салоҳиятини ошириш

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада  янгича ёндашув ва талаблар асосида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида ривожланиш кузатилмоқда. Кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада янги услублар ва  технология ишлаб чиқилган.

Бугун Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида тажриба тариқасида танлов асосида ҳокимлик тизимида раҳбарлик лавозимига   кадрлар захирасини шакллантиришга доир тадбир бўлиб ўтди. Хусусан, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига номзод кадрларнинг сиёсий дунёқараши, тарих ҳамда давлат ва жамият қурилишини ҳуқуқий асослари бўйича билимлари қай даражада эканлиги,  тест синовлари асосида ўрганилди. 

Захирадаги лавозимга қўйиладиган кадрларни талабларга мувофиқлигини ўрганиш, уларнинг ишчанлик ва шахсий сифатларини баҳолашда объектив ёндашувни шакллантириш мақсадида эса кўп йиллик раҳбарлик ва хаётий тажрибага эга, узоқ йиллар мартабали лавозимларда ишлаган фидоий инсонлардан иборат экспертлар комиссияси ташкил қилинди. Чет давлатларда ҳам индувидуал суҳбатлашишдан кўра экспертлар комиссияси объектив баҳо бериш тажрибаси самарали саналади.

- Бугун 60 нафар номзодлардан тенг ярми захирага олинди. Кейинги босқичда уларни ҳар бирини лавозимига тайёрлаш бўйича режа ишлаб чиқамиз, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ҳодими О.Носиров.  - Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалига ўқишга ва вилоятда ўтказиладиган ижтимоий соҳадаги йирик тадбирларга жалб этилади. Янги кадрлар лавозимига тайинланган илк кунидан ишни бошлаши ва натижа бериши керак. Ислохотларнинг янги босқичи кадрлар билан ишлашда янгича ёндашувларни талаб этмоқда.

Мақсадимиз – кадрлар танлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва керакли технологияларни жорий қилиш орқали вилоятнинг кадрлар салоҳиятини босқичма-босқич ошириб бориш.




Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 8 марта 2019 22:37
Нега танлов тугрисида эълон ёки хабар берилмади? Хоразм вилояти хокими ва хокимлик ташкилий назорат гурухи рахбари Музаффар Курязов нега "кадрлар уйини" килишади ёки Иномжон Балтаев вилоятга ёки Хазораспга хоким булиб кетиб,Президентнинг назарига тушишидан чучиб куркишадими улар ёки гурурнинг изми бу!? Президент администрациясининг кузи каёкда узи?! Яна уша таниш-билишчилик ёки танлаб сараланган одамларни чакириш.Шуми шаффофлик дегани!? Академиянинг худудий филиалига укишга кириш учун яширинча тестми бу энди? Хоразмда нималар буляпти,узи хайронман!...
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 10 марта 2019 00:11
Хурматли,жаноб Курязов! Вилоят хокимининг фаргоналик уринбосари 2008-2018 йилларда каерда ишлаган ёки ракамларда техник хатолик борми?Качонгача мансабга совукконлик билан карайсиз!? Хоразмда Умрзоковдан билимли ва тажрибали одам топилмадими ёки карийб 1400 кмдан келиб,нима иш кила оларди бир узи!? Ёки буям дххдан чикканми ёки олдинги мхх...Бу ерда кандай сир бор? Оддий инглиз тили укитувчиси экан! Хазораспда хукукшунос магистр Иномжон Балтаев турганда... Бошкаларга... Хоразмда кадрлар сохасида "халклар дустлиги" тамойили кетяпти чоги!?...
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya