Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг икки вилояти ишлаб чиқарувчилари ўртасида 15,5 миллион АҚШ долларидан зиёд шартномалар имзоланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистонни азал-азалдан нафақат қўшничилик, балки ўзаро ишонч  муҳитига асосланган, изчиллик билан мустаҳкамланаётган дўстона ва шерикчилик алоқалари ҳам боғлаб турибди. Халқларимиз қадимдан ёнма-ён, ўзаро аҳилликда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Иккала давлат   раҳбарларининг ташаббуси асосида икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистондан Қозоғистонга, Қозоғистондан Ўзбекистонга турли даражадаги делегацияларнинг ташрифлари амалга оширилди.

2018 йилнинг 25-26 сентябр кунлари Мангистау вилоятининг Актау шаҳридан шу вилоят ҳокими Ерали Тугжанов раҳбарлигидаги ишбилармон доиралар, маданият, фан ва бошқа соҳалар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация Хоразмга ташриф буюрган эди. Улар вилоятнинг қатор ишлаб чиқариш жамоалари - Урганч шаҳридаги "UzXCMG", Шовот туманидаги "Uztex Shоvоt" ва "КАТQAL'A-TEKS" ҳамда вилоятимизнинг  бошқа туманларидаги корхоналарга ташриф буюрган эдилар.

Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамберганов раҳбарлигидаги вилоят делегацияси Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида бўлди.


Вилоятимизнинг ишбилармон доиралари вакиллари икки кун мобайнида "Морпорт Актау" ЭИЗ, "Казах Осетр" заводи, "Каспий Битум" акциядорлик жамияти, "Агарган" корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишдилар.

Ташриф давомида Мангистау вилояти ҳокими Ерали Тугжанов Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамберганов билан учрашув ўтказди. Тадбирда бундай учрашувлар кўпгина соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Икки вилоят тадбиркорларининг тайёр маҳсулотлар билан танишишлари, мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа тур маҳсулотларнинг экспорти бўйича битимларни имзолашларини таъминлаш мақсадида  тадбиркорлар палатасида минтақалараро форум доирасида кўргазма ташкил этилди. 

Тадбир давомида ҳар иккала минтақанинг саноат ва туристик имкониятлари, инвестицион салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиш этилди. "Ҳазорасп" ва "Морпорт Актау" эркин иқтисодий зоналарининг инвестицион салоҳияти, экспорт ва транспорт-логистик фаолияти, тадбиркорлик ҳаракатини, туризм соҳасини ривожлантириш имкониятлари ҳақида ҳар иккала вилоят тегишли бошқарма ва ташкилотларининг раҳбарлари гапириб бердилар.

Шунингдек, Мангистау вилояти Тадбиркорлар палатаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида битим имзоланди. Тадбиркорлик ҳаракатини мувофиқлаштириш ишларини такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, инвестицияларни жалб этиш тадбирларини рағбатлантириш ҳамкорликдаги фаолиятнинг устувор йўналишлари қилиб белгиланди.


Бундан ташқари, Мангистау ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар узоқ муддатли савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга келишиб олдилар. Чунончи, саноат соҳасида ўзаро маҳсулотлар етказиб беришни ташкил қилиш, инвестицион лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун бу тармоққа минтақалар тадбиркорларини фаол жалб этиш, минтақалар корхоналарида юқори самара берадиган инновацион ишлаб чиқариш йўналишларини йўлга қўйишда ёрдам кўрсатиш масалалари назарда тутилади.

Савдо соҳасида минтақалар ҳудудларида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ҳамкорликда ярмаркалар, кўргазмалар ва савдо иқтисодий миссиялар ташкил этилади. Минтақалар корхоналарига ўз ҳудудларида савдо ваколатхоналарини очишлари борасида ёрдам  кўрсатилади.

Шунингдек, меморандум қишлоқ хўжалиги, қурилиш, йўловчи транспорти, автомобил йўллари, соғлиқни сақлаш, маориф, маданият, спорт ва сайёҳлик соҳаларида ҳам ҳамкорлик алоқаларини назарда тутади. Тадбирда ҳар иккала вилоят ишлаб чиқарувчилари томонидан турли соҳалардаги ҳамкорликка оид 15,5 миллион АҚШ долларидан зиёд битимлар имзоланди.

Вилоятимиз делегациясининг Мангистау вилоятига ташрифи икки томонлама ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этди.

Шоназар КАРРИЕВ. 

Урганч-Мангистау-Урганч.





Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 21 февраля 2019 00:22
"Хазорасп " ЭИЗ дирекцияси ва рахбарияти хамда офиси Урганч шахрида жойлашган.Зона рахбарининг олдингиси ва хозиргиси хам бошка тумандан.Зона Хазорасп деб номланадию, аммо туманда зонага тааллукли одамлар зонадан 90 км олисда жойлашган. Бу канака ахмоклик?! Республикамиздаги барча 7 та эизлар жойлашган шахарларда офислари хам уша шахарда. ЛЕКИН ХОРАЗМДА УЗГАЧА.ЗОНА ПИТНАКДА, ХОКИМИЯТ ХАЗОРАСПДА, ОФИС УРГАНЧДА . КЕЛГАН ИНВЕСТОР БИР КУН ЙУЛ БОСИБ ОВОРА ХАМДА САРСОН БУЛИБ КАРИЙБ 200 КМ ЙУЛ ЮРАДИ.ЗОНАНИНГ НОМИ ФАКАТ ХАЗОРАСП

Козогистонга бориб факат 15.5 млн $лик шартнома.Икки вилоят уртасидаги бу сумма хеч нима эмас-ку! Огиз купиртиришга хали эрта... Урганч-Актау самолёт рейси куйиш керак. Козок туристларни Хоразмга купрок олиб келиш керак. Хазорасп эизга козок инвесторларни таклиф килиш керак хамда Мангистоу вилоятига купрок махсулот ва хизматлар экспорт килиш керак. Зеро ушбу худуддаги козок биродарларининг таг замини кухна  Хоразм, хусусан Хива хонлиги билан чамбарчас богликдир!!!!
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya