


Шу муносабат билан вилоятимизда соҳа ходимлари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тадбир иштирокчиларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаб, уларга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилади. Вилоят ҳокими миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳалла тизимининг жамият ҳаётидаги тутган ўрни ва ролига тўхталиб, ҳурматли Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир” деган фикрлари, маҳалла тузилмасининг аҳамиятини яққол намоён этишини қайд этди.
Тадбирда маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати