



Бу йил мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз” деган бош ғоя асосида ўтказилаётган яшариш ва янгиланиш байрами вилоятимизда ҳам кўтаринки руҳда, кенг нишонланмоқда. Байрам тантаналарининг асосий қисми Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилди. Тадбирда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан меҳнат фахрийлари, ёшлар, маданият ва санъат намояндалари, шунингдек, чет эллик меҳмонлар иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов жамоатчилик вакиллари билан биргаликда байрам муносабати билан ташкил қилинган халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари билан танишди. Шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган фольклор–этнографик жамоалар ва миллий-маданий марказларнинг бадиий чиқишлари, дорбоз томошалари, миллий спорт ўйинлари, баҳорий таомлар барчага байрамона кайфият бағишлади. Наврўз шодиёналари вилоятимиз маҳаллалари, меҳнат жамоаларида давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати